Моуриньо: "Шифокорлар адашишди"
22 фев 2018 16:22
Новости
Моуриньо: "Шифокорлар адашишди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Севилья"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида жароҳат олган ярим ҳимоячи Андер Эрреранинг шикастланиш даражаси ҳақида фикр билдирди.
"Бу оғир жароҳат деб ўйлайман. Эррерада кичик шикастланиш бор эди, шу сабабли у сўнгги бир нечта баҳсда майдонга туша олмади, аммо тиббий штабдагилар Андер майдонга тушиш учун 100% тайёр эканлигини айтишди. Шифокорлар адашишди, улар айтгандек бўлмади. Уни чемпионат ўйинларида майдонга туширмасликка қарор қилгандим, бироқ у тўлиқ даволанмаган кўринади" - дейди Моуриньо.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии