Моуриньо "Рома"да қолишни истайди
18 дек 2023 15:22
Новости
Моуриньо "Рома"да қолишни истайди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа билан ишлашда давом этиш ниятидалигини билдирди.
"Молиявий фэйр-плей туфайли юзага келган чекловлар сабаб биз ёш, иқтидорли футболчиларимиз ҳақида кўпроқ ўйлашимиз зарур. Бу вазиятда маълум даражага етиб улгурган, аммо қотиб қолган футболчилардан, салоҳиятга эга, ҳали ўсадиган спортчини устун қўйиш зарур.
Мен раҳбарлар билан гаплашганимча йўқ, лекин "Рома"да қолиб, ишимни давом эттирмоқчиман. Бу жамоа мухлислари бетакрор. Улар билан айрилиш мен учун оғир синов бўлиши аниқ. Ва бу воқеа қачондир юз берса ҳам, менинг истагим ёки қарорим туфайли бўлмайди".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии