Моуриньо: “МЮ” яхши ўйнай олмади, аммо...”
25 ноя 2017 23:04
Новости
Моуриньо: “МЮ” яхши ўйнай олмади, аммо...”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Жозе Моуриньо АПЛ 13-турида “Брайтон” устидан (1:0) қозонилган ғалабага изоҳ берди.
“Бугун бизнинг мавсумдаги энг қийин ўйинимиз бўлди. Икки кун илгари (Европа чемпионлари лигаси доирасида “Базель”га қарши баҳсда) бизда ўта қулай имкониятлар бўлсада, гол уролмадик. Бугун эса буни уддасидан чиқдик. Рақибни бугунги ўйин билан, йигитларимни ғалаба билан табриклайман. Улар яхши ўйнай олишмади, аммо бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Менимча, улар бунданда яхшироқ натижага лойиқ эдилар.
Майдонга “Ньюкасл”ни мағлуб этган таркибни туширмаганимдан афсусдамасман. Одатда бу каби ҳолатларда баланс йўқотилиб, камроқ вазият яратилади. Аммо бу футбол”, дейди Моуриньо.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии