Моуриньо МЮ Бэйлнинг трансфери учун 335 миллион фунт сарфлашига ишонмаяпти
29 мая 2018 12:19
Новости
Моуриньо МЮ Бэйлнинг трансфери учун 335 миллион фунт сарфлашига ишонмаяпти
МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбарияти катта сумма сабаб "Реал" вингери Гарет Бэйлнинг трансферига қўл уришига ишонмаяпти.
"Реал" Бэйл учун 200 млн фунт олмоқчи. Агар уэльслик "Манчестер Юнайтед" билан 4 йилга шартнома имзоласа, унда унинг умумий маоши 135 млн фунт (йилига 33,75 млн фунтдан)ни ташкил этади.
"Mirror" нашрининг маълумотига кўра, Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" ёзда 29 ёшга тўладиган ва жароҳатларга мойил бўлган футболчи учун бунча сумма сарфлашига шубҳаланмоқда.
Бэйл Фред ва Тоби Алдервейрелд билан бирга Моуриньонинг асосий трансфер нишони бўлиб турибди.
Яқин икки ҳафтада Бэйлнинг вакиллари уэльсликнинг келажагини аниқлаб олиш мақсадида Мадридга боришади.
Комментарии