Моуриньо: "Мўжизалар бўлмайди"
09 авг 2018 22:58
Новости
Моуриньо: "Мўжизалар бўлмайди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсумнинг илк турлари борасида фикр билдирди.
"Мўжизалар бўлмайди. Мавсумолди йиғинларда қатнашган футболчилар айни дамда яхши ҳолатда ва улар барчасига тайёр. Мисол учун, Санчес кўплаб ўртоқлик учрашувларида қатнашди. Бироқ душанбадан машғулотларга қайтган, жаҳон чемпионатининг муҳим паллаларида ўйнаган футболчиларни ҳисобдан чиқариш мумкин эмас. Қандайдир йўқотишлар билан бўлса ҳам, биз мавсумга тайёрландик.
Энди барчаси жиддийлашади. Бу синов-назорат ўйини ҳам, тайёргарлик ҳам эмас. Гап барчасини ҳал қиладиган очколар ҳақида кетмоқда. Ҳеч ким мавсум давомида нималар бўлишини билмайди. Энди эртага ўйин ва унда ғалаба қозониш керак, деган кайфият билан яшаймиз", - деди Моуриньо.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии