RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Моуриньо: "Футболни фақат 11 киши ўйнамайди, буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман" Новости

Моуриньо: "Футболни фақат 11 киши ўйнамайди, буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман"

Жозе Моуриньо мавсум якуни ҳақида самимий фикрлар билдирди.

Римликлар ушбу мавсумда финалда "Фейеноорд"ни мағлуб этиб, Конференция лигасида ғолиб чиқди.

"Хотиралар абадий қолади, лекин тарихни ўчириб бўлмайди.

Мен ақл бовар қилмайдиган, унутилмас туйғуларни бошдан кечирдим, лекин бир нарса қулоғим остида жаранглайди: "Энди нима бўлади?.." Мавсум бошланишидан аввал барча совринларни қучоқлашни хоҳлардим.

Барча футболчилар: 54 та ўйин ўтказган Руи Патрисиудан тортиб, бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган Пьетро Боергача ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин бу жамоада барча ҳар бир учрашувнинг ҳар бир дақиқаси учун меҳнат қилди. Буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман.

Футбол бу сиз кўраётган ва кўриб бўлмайдиган ҳодисалардир. 11 киши футбол ўйнайди, бироқ бунинг ортида жуда кўпчилик меҳнат қилади ва бизда бундай кишилар жуда кўп эди.

Ўйинчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари, таҳлилчилар, буюртмачилар, ошхона ходимлари, оилалар, дўстлар ва бошқалар... Мен барчасидан миннатдорман.

Бир кун келиб мен шаҳарни ва "Рома"ни тарк этаман - бу футбол қонуни. Истардимки, бу клубни кубоклардан ташқари эҳтирос ва муҳаббат абадий бирлаштириб турсин", - деб ёзади "Рома" бош мураббийи.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика