Моуриньо Диего Коста жароҳатида дель Боскени айблади
28 окт 2014 16:28
Новости
Моуриньо Диего Коста жароҳатида дель Боскени айблади
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, ўз жамоаси ҳужумчиси Диего Костанинг жароҳатида Висенте дель Боске бошчилигидаги Испания терма жамоаси мураббийлар штаби айбдор.
"Диего Коста терма жамоасидан қайтганидан сўнг касалхонага йўл олди. У "Манчестер Юнайтед" билан баҳсни вирус туфайли эмас, жароҳат сабаб ўтказиб юборди. У терма жамоа сафида бўлганида шикастланган. Бундан ташқари, Коста КПРга қарши ўйингача тайёр бўлиши керак" - дейди Моуриньо.
Комментарии