RU

Последние новости

00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  9 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  21 23:54Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси  18 23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  15 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  11 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  78 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  16 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   46 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7

Москвадан гапирамиз, Непомняшийдан Ўзбекистонга салом! Новости

Москвадан гапирамиз, Непомняшийдан Ўзбекистонга салом!

Ретро саҳифаси учун Москвадаги “юришимизни” бошлаб юбордик.
Ҳамрохим, ўзбек футболи тарихини жуда яхши биладиган мутахассислардан бири Фахриддин Исамухамедов.
Кеча Валерий Кузьмичга қўнғироқ қилдик, яхши ҳам.
-   Салом йигитлар, Илҳом (Шарипов, муаллиф) сизлар ҳақингизда айтаётган эди. Бугун ёки эртага учрашайлик, 2 кундан кейин Москвадан кетаман.

Бу биз учун айни муддао эди. “Газзи” босиб ЦСКА клуби қароргоҳи томон йўл олдик. Тўғрисини айтсам, мен ЦСКАнинг шароитларини аъло даражада деб билардим. Тўғри яқиндан танишмадим, аммо Ўзбекистон билан солиштирганда бизнинг стадион ва клубларимизнинг қароргоҳлари бугунги кунга келиб уларникидан кўра замонавийроқ экан. Бир неча ўн йил аввал қурилган иншоотлар бугунги кунда ҳам ўша ҳолатда сақланиб қолинган. Аммо спортнинг барча турларига берилаётган эътибор бирдек. Малакали мутахассислар фаолият олиб боришяпти.

ЦСКА клубининг иш услуби айтарли бизникилардан фарқ қилмайди. Фақат профессионаллик бор холос. Ишчи гуруҳ ҳам мен ўйлаганимчалик катта эмас экан. Қисқаси Валерий Кузьмичнинг таклифига биноан интервью айнан ЦСКА офисида бўлиб ўтди.

Яна шу нарсага амин бўлдимки, бу ердаги маҳаллий сайтлар, яъни биз доимо кузатиб борадиганимиз катта порталлар, бари бир ғарбчалик энг сўнгги маълумотларни вақтида топа билмас эканлар. Масалан, кеча Валерий Кузьмич бизга сир сақлаш шарти билан эртадан яна фаолиятини “Томь”да давом эттиришини айтиб ўтди. Ҳозирча бу ҳақда бирон бир рус интернет нашри хабар бергани йўқ. Сирни ошкор қилганим учун узр, ҳар ҳолда журналистика факультетида менга шуни ўргатишган, журналистга ҳеч қандай сирни айтиб бўлмайди.
Валерий Кузьмич ЦСКА раҳбари Евгений Гиннер билан муҳим учрашуви борлиги учун, интервью “кеча, бугун, эртага” каби узоқ давом этмади. 40 дақиқалик суҳбатимиз ҳам чакки чиққани йўқ.

Валерий Непомняшийга Ўзбекистондан алангали салом етказдим, ўз навбатида у ҳам ўзбек халқини жуда ҳурмат қилиши ва биз орқали саломини етказишини илтимос қилди. Шу билан бирга Денисов ва Аҳмедов томонидан кўрсатилаётган ўйинлардан қувонаётганлигини айтиб, айниқса Аҳмедов билан фахрланишини қўшиб қўйди.
Валерий Кузьмич орқали дунёнинг биринчи рақамли посбони Лев Яшиннинг шогирди, бугунги ЦСКАнинг асосий посбони Игорь Акинфеевни устози бўлган Юрий Пшеничников билан боғландик. Бугун эса собиқ пахтакорчи билан яна ўша ЦСКА манежида суҳбат бўлиб ўтади.

Кечаги ёзган мақоламда, юлдузлар даврасида бўлиш ёқимли эканлигини қайд этган эдим. Мен учун Пеле, Марадона ким бўлибди? Агар ўз юлдузларимизга эга бўлмаган бошқа эди. Бугун Юрий Пшеничниковдан фаолиятим давомидаги иккинчи интервью оламан. Бундан роппа-роса 4 йил аввал у киши билан Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тарихдан суҳбат қурган эдик. Жуда кучли посбон, ота-бобонгиздан сўрашингиз мумкин.

Афсуски Олег Шацких қўнғироғимизга жавоб бермаяпти. Пятницкий эса “Спартак” – “Урал” ўринбосарлари учрашувидан кейин учрашишга ваъда берди. Ҳозирча шулар, биз эса отландик бўлмасам.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика