Мората: "Менга жуда оғир бўлди"
04 авг 2018 23:13
Новости
Мората: "Менга жуда оғир бўлди"
"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората Лондон суперклубида улкан босим ҳис қилаётганини айтиб ўтди.
"Ўтган мавсум давом этаётганида миям қулфланиб қолгандек эди. Ҳеч ким билан гаплашишни, ҳеч кимни эшитишни истамасдим. Шунчаки уйда ўтиришни хоҳлардим. Бу балки депрессия ёки шунга ўхшаш нимадир эди.
Футболда кўп нарса миянинг ҳусусиятларига боғлиқ. Ўтган мавсумда "Челси"нинг янги футболчиси бўлганим учун, менга жуда оғир бўлди. Барча мендан кўпроғини кутганди.
Бу мавсумда "Челси"дан кетиш осон бўларди. Италияга қайтишим ҳам мумкин эди. Испания жамоаларидан ҳам юқори маошли таклифлар келиб тушди. Аммо шу ерда қолиб, қаттиқроқ курашишни истадим", - деди Мората.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии