Мората АПЛдаги собиқ жамоасига қайтиши мумкин
22 авг 2022 22:05
Новости
Мората АПЛдаги собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Альваро Мората "Челси"га қайтиши мумкин.
"Кўклар" бош мураббийи Томас Тухель "Барселона" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни клубни тарк этган Тимо Вернер ва Ромелу Лукаку ўрнига асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Аввалроқ Обамеянг Каталония жамоасини тарк этишдан манфаатдор эмаслиги, чунки у клубда ўзини бахтли ҳис қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бу эса "аристократлар" бошлиқларини ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни излашга мажбур қилади.
Sport нашрининг хабарига кўра, айнан Мората Тухелнинг тактикасига мос номзод бўла олади.
Эслатиб ўтамиз, Альваро аввалроқ "Челси"да икки мавсум ўйнаб, рақиблар дарвозасига 24 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии