RU

Последние новости

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  84 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

⚡️ “Монца” варианти ... Новости

⚡️ “Монца” варианти ...

“Рома” форварди Элдор Шомуродов римликларни тарк этишга яқин турибди.

Албатта, “бўрилар” ўзбекистонлик футболчини "Женоа"дан катта умидлар билан харид қилиб, у билан 2026 йил ёзигача шартнома имзолади. Бироқ, Элдор Жозе Моуриньюнинг етарлича ишончини қозона олмади. Балки орада қандайдир гап-сўз ўтган ёки бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, буниси бизга қоронғу.

Ҳозирда унинг трансфер нархи 8 млн еврони (Transfermarkt бўйича) ташкил қилмоқда. Охирги хабарларга кўра, 27 ёшли футболчига “Торино” (ўтган мавсум А Серияда 10-ўрин), “Болонья” (13) ҳамда ўзи учун қадрдон бўлган Генуядаги бошқа бир клуб “Сампдория” (15) қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ эса Туркия гранди “Галатасарой” (Суперлига ўтган мавсумида 13-ўрин) Шомуродовни трансфер қилмоқчилиги хабар қилинганди.

Аммо топ-5 лигаларида гол урган илк ўзбекистонликка “Монца” варианти қулайроқ кўринмоқда.

Клуб раҳбари “Милан” собиқ хўжайини Сильвио Берлускони ҳисобланади. Берлускони “Монца”ни 2018 йил қабул қилди ва 4 мавсум ичида 3-дивизиондан тарихда илк бор юқори элитага олиб чиқди. Инвестор бу билан чекланмоқчи эмас ва эндиги мақсад “оқ-қизиллар”ни ЕЧЛга олиб чиқиш бўлмоқда. Дарвоқе, “Милан”да Берлускони билан ажойиб дуэт ҳосил қилган Адриано Галлиани айни вақт клуб спорт директори ҳисобланади. Хуллас, режалар юқори!

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига “Ювентус”дан Филиппо Раноккья, “Интер”дан Андреа Раноккья ва Стефано Сенси, “Аталанта”дан Маттео Пессина, “Кальяри” етакчиси Андреа Карбони, “Верона” тўпурари Жанлука Капрари ҳамда бошқа бир қатор футболчиларни жалб қилди. Шунингдек, “Кальяри”га ижарага берилган тажрибали кипер Алессио Краньо ҳам ортга қайтди.

Ҳозирда монцаликларнинг олдинги чизиғида қуйидаги ҳужумчилар бор:

Дани Мотта (24 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 32 баҳсда 12+3 кўрсаткич;

Жанлука Капрари (28 ёш) – А Серия ўтган мавсумида 35 баҳсда 12+7 кўрсаткич;

Кристиан Гюткьер (32 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 37 баҳсда 14+1 кўрсаткич;

Мирко Марич (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 36 баҳсда 11+5 кўрсаткич (“Кратоне”дан ижарадан қайтган);

Патрик Чурриа (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 38 баҳсда 5+4 кўрсаткич;

Сэмюэль Виньято (18 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 13 баҳсда 1 гол (вингер сифатида ҳам ўйнайди).

Жованни Строппа бош мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсумни асосан "3-5-2" ҳамда "4-3-3" схемаларида ўтказди. Шомуродов вингер сифатида иккала қанотда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Строппа Элдорни ҳам марказда, ҳам қанотда ўйнатиши мумкин. У ўтган мавсум римликлар сафида юқори дивизионда 28 учрашувда (23 тасида захирадан тушган) 3+4 натижага эришди. Юқоридаги ўйинчилар орасида унга асосий рақобатни Мотта, Капрари, Марич ҳамда Гюткьердан бири туғдириши мумкин. Балки, Гюткьернинг ёши ҳисобга олинса, у бу рўйхатдан чиқар. 

“Монца” ҳужумкорлиги туфайли ўтган мавсум Б Серияда энг кўп гол урган жамоалар орасида “Беневенто”дан (62 та) кейин иккинчи бўлди. Ўтиш баҳсларида эса улар 4 учрашувда 10 та гол уришди. Охирги ўртоқлик ўйинларида натижалар ҳам ёмон эмас:

“Монца” – “Лугано” 4:0

“Монца” – “Пьяченца” 4:1

“Монца” – “Ренате” 4:0

Хулоса ўрнида, Шомуродовнинг вакиллари "Рома"дан кўра ҳужумкорликни кўпроқ хуш кўрувчи “Монца”га таклиф билан чиқса ёмон бўлмасди. Дебютант жорий мавсумнинг ўзидаёқ еврокубокларга йўл олмоқчи, форварднинг трансфер нархи юқорилигини ҳисобга олсак, клуб уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара олишни ўйлаб кўрар балки)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика