"Монца" Италия А Сериясига йўлланмани қўлга киритди
30 мая 2022 02:16
Новости
"Монца" Италия А Сериясига йўлланмани қўлга киритди
Икки учрашувдан иборат плей-офф баҳсининг дастлабкисида "Монца" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйинида "Пиза" катта куч билан олдинга ташланди ҳамда илк ўн дақиқаликда иккита гол киритди. Бунга меҳмонлар 20-дақиқада жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда эса улар иккинчи голни ҳам киритди. "Пиза" эса бир амаллаб 90-дақиқада Мастинунинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармади ҳамда жамоалар экстра-таймларга мурожаат қилди. Қўшимча бўлимларда "Монца" футболчилари тетикроқ эканлиги аён бўлди, уларнинг икки голи жамоани А Серияга йўлланма олишига замин яратди, якуний ҳисоб - 3:4 (умумий 4:6).
Эслатиб ўтамиз, Б Серияни "Лечче" пешқадам сифатида якунлади, "Кремонезе" эса иккинчи ўринни банд этди. Ҳар иккала клуб ҳам А Серия чипталарини нақд қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии