Мўминов: "Шомуродов Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клубларига ўтиши мумкин эди, аммо у Европага йўл олишни хоҳлади"
05 окт 2020 10:56
Новости
Мўминов: "Шомуродов Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клубларига ўтиши мумкин эди, аммо у Европага йўл олишни хоҳлади"
"Женоа" форварди Элдор Шомуродов ҳамкорлик қилаётган ProSports Management компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов ўйинчининг "Ростов"дан Италия клубига ўтгани ҳақида гапирди.
"Элдор билан 2017 йилда ҳамкорлик қилишни бошлагандик ва ўшанда бу йигит Европа учун эканлигини билгандик. Унинг кучли сифатлари кўриниб турганди. У бизга вазифа қўйди - Европага йўл олиш. Ушбу режани икки қисмга бўлишга қарор қилдик: дастлаб Россияда ўзини кўрсатиш, кейин Европага йўл олиш. Унда ҳаммаси ўхшади.
Яна бир нарса: Осиёдаги гап-сўзларга қарамай Элдор Европани танлади. Осиёда у жуда яхши мақомга эга, уни исталган вақтда Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клублар олиши мумкин. Аммо йигитча йиллар давомида Европага йўл олишга ҳаракат қилди ва бу амалга ошди", - дейди Мўминов.
(Шомуродовдан чапда Қаҳҳор Мўминов)
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии