RU

Последние новости

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  5 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  16 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

Мўминжонов Войнескига совға тайёрлаяптими ёхуд "Ўзбек Эль Класико"сига превью Новости

Мўминжонов Войнескига совға тайёрлаяптими ёхуд "Ўзбек Эль Класико"сига превью

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед", "Бавария" - "Боруссия Дортмунд", "Реал Мадрид" - "Барселона". Бу нимани англатмоқда?

Албатта кучли бешлик чемпионатларидаги марказий ўйинлар. Булар бошқача ном яъни "Эль Класико" деб юритилади. Ўзбекистонда ҳам азалдан бундай тўқнашув бор, гарчи бир неча йилдан бери шиддати пасайган бўлсада, номи доим эътиборни жалб қилиб келган. "Пахтакор" - "Нефтчи". Бугун Тошкентда сиз ва биз янгиланган ўша "Ўзбек Эль Класико"нинг гувоҳи бўламиз. Қуйида ўйиндан олдинги мулоҳазалар. 


Уч йилдан сўнг

Ушбу жамоалар Тошкентда сўнгги бор 2018 йилнинг 31 март куни учрашишган бўлиб, унда "Пахтакор" 3:0 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилганди. Иккинчи даврада Фарғонадаги ўйинда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга рози бўлишган. Мазкур беллашув ҳозиргача сўнггиси бўлиб турибди.


Суперлига. "Нефтчи" "Пахтакор" майдонида сўнгги бор қачон уч очко олган?


Ўзаро ўйинлар 

 Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани ҳам жамоаларнинг бир-бирига қандай қаршилик кўрсатганини англатади. Жамоалар чемпионатлар тарихида 54 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 25 ғалаба, 9 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 91 тўп киритган "шерлар" 67 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги беллашувларнинг 20тасида "Пахтакор" устун келган бўлса, 5 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Икки ўйин дуранг билан тугаган. Тошкентликларнинг ўз майдонидаги охирги 14 учрашувда "Нефтчи" фақат биргина беллашувда гол ура олган. Уйда 58 гол урган ҳолда 16 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.



"Нефтчи"нинг чемпионат доирасида Тошкентда қўлга киритган ғалабалари

28.05.2016. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:2

10.06.2001 "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:2

25.09.1999. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:2

05.04.1992. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:2


Тўпурарлар 

Ўзаро учрашувларда Рустам Дўрмонов 12 бор "Пахтакор" дарвозасига йўл топиб тўпурарлар қаторини бошқармоқда. "Нефтчи" афсонаси Анвар Бердиев 8та тўп билан иккинчи ўринда кетмоқда. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ва Игорь Сергеев 6тадан гол уришган. 



Пахтакор

Драган Черан - 51'

Суперлига. Тур 2

10/03/2022, 18:30

0
:
1
Завершен

Нефтчи

45'
90'
51'  Драган Черан
60'  Камен Хаджиев
67'  Сардор Собирходжаев (Оливер Шаркич)
67'  Азизбек Тургунбаев (Сардор Рашидов)
82'  Алексей Ларин
90'  Хожимат Эркинов (Руслан Розиев)
21'  Аброр Исмоилов
28'  Анваржон Гафуров
53'  Шахзод Убайдуллаев
60'  Ойбек Киличев (Ҳусниддин Гафуров)
60'  Улугбек Хошимов (Иззат Абдуллаев)
73'  Александар Ешич (Марко Шарич)
73'  Шахзод Убайдуллаев (Сироджиддин Кузиев)
74'  Ҳусниддин Гафуров
88'  Лутфулла Тураев
90'  Аббос Гуломов (Суннатилла Абдуллажонов)

Дастлабки турдан кейинги хулосалар 

3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Нефтчи" қишки трансферлар вақтида таркибини анча кучайтиришга эришди. Шунга яраша мақсадлар ҳам катта қўйилган. Буни "Қўқон-1912" билан учрашувдан сўнг Илҳом Мўминжонов ҳам таъкидлаб ўтди. Яйпанда кечган водий дербисидан сўнг хулоса шу бўлдики, бу "Нефтчи" футболчиларининг бор потенциали ҳисобланмайди. Биринчи турда футболчилар ўз даражаларини кўрсатишга қийналишди. Олдинда янада жиддий рақиб - "Пахтакор". Ўз ўрнида Славче Войнески шогирдлари ўйинга кўтаринки кайфиятда етиб келяпти, дея оламиз. Улар Суперкубокда "Насаф", Самарқандда "Динамо" қаршилигини енгишди. Дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди. "Пахтакор"нинг ўйинидаги асосий ўзгариш бироз ҳимоявий ҳаракатларда тартибнинг юзага келганидир. Футболчилар орқа чизиқда камроқ хатога йўл қўйишмоқда. Бироздан сўнг сайтимизда мутахассис фикрини мутолаа қиласиз. Унда Абдумажид Тоиров: "Илҳом Мўминжонов совға тайёрлаши шарт",- деган фикрни билдирди. Хўш бугун қандай жанг кўрамиз? Мураббийлар бир-бирига нима ҳозирламоқда? Кузатамиз, "Пахтакор" стадионида кўришгунча.

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳамедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика