RU

Последние новости

23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  0 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  6 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман” Новости

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман”

Суперлига 14-турида “Локомотив” ўз майдонида “Қизилқум” (1:0) клубидан устун келди.

Мазкур баҳс борасида “темирйўлчилар” ҳужумчиси Мўминжон Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.


“Қизилқум” билан ўйин хусусида

- Биласиз, рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Ўйиндан олган таассуротларим катта. Биз мазкур баҳсда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ажойиб кайфиятни тақдим қилади. Бироқ бу ўйинни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Ғалаба борасида

- Мураббийларимиз томонидан берилган барча кўрсатмаларни бажардик. Қолаверса, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. 

Янги жамоа нечта гол уриши хусусида

- Тўғриси, ўзимда ҳам бу борада саволлар бор. Худо хоҳласа, “Локомотив” сафида кўплаб голларни урмоқчиман, бунга астойдил ҳаракат қиляпман. Муҳитга мослашиб кетишимга жамоадошларим ҳам ёрдам беришмоқда. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда озгина омад етишмаяпти. Бироқ жамоага ёрдам бериш ва голларим билан ғалаба келтирсам бундан фақат хурсанд бўлардим. 

“Локомотив”нинг мақсади тўғрисида

- Биласиз, жамоамиз ўз тарихига эга. Буни ҳамма жуда яхши билади. Худо хоҳласа, чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Иккинчи даврада юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика