RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Мўйдин Мамазулумов: “Раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар олдида ҳижолат чекиб юрибман” Новости

Мўйдин Мамазулумов: “Раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар олдида ҳижолат чекиб юрибман”

“Машъал” жамоаси олтинчи турда Фарғонада “Нефтчи” билан куч синашиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мазкур натида мезбонлар учун қониқарсиз, меҳмонлар учун эса қониқарли бўлди. Лекин муборакликлар мавсум бошидан бери рақиблар дарвозасига фақат иккита тўп киритишди холос. Гарчи уларнинг сафида Мўйдин Мамазулумов каби голга чанқоқ ҳужумчи бўлсада, ҳозирча ҳаммаси режадагидек эмас. Ушбу футболчи “Нефтчи” билан учрашувда асосий таркибдан жой олди. Қизиғи шундаки, Мўйдин “Машъал” сафида ҳали гол ура олгани йўқ.

- “Нефтчи” майдонидаги дуранг натижа билан сизни табрикласам бўладими?
- Фарғонага ғалабани кўзлаб келгандик. Мақсадимизга эришиш учун ҳаракат қилган бўлсакда, бунга эриша олганимиз йўқ. Аммо сафарда бир очко ҳам ёмон натижа эмас. Шунинг учун қониқдик десам ҳам бўлади.

- Мезбонларнинг ғалаба қозона олмаётгани ўйиндан аввал “Машъал”га ортиқча босим ўтказмадими?
- “Нефтчи”нинг ўз уйида қандай ўйин кўрсатишини билардик. Шу боис биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Қолаверса, ҳамиша фарғоналик мухлислар қаршисида тўп суриш ҳар бир жамоага қўшимча босим юклайди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйин давомида икки-учта имкониятларга эга бўлдик. Хатто яккама-якка ҳолатда ҳам гол ура олмадик. Аммо учрашувдан сўнг қайд этилган дуранг натижа учун мураббийлар бизга миннатдорлик билдиришди. Ахир меҳмондаги ҳар бир очко ўзига яраша қимматли бўлади. 

- Умуман олганда, дуранг ўйинга мос келдими?
- Биринчи бўлимда кўпроқ қарши ҳужумларда “Нефтчи”ни жазолашга ҳаракат қилдик. Бироқ майдон эгаларидан кутган ўйинимизни кўрдик. Биз ҳар бир жамоага қарши алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Шуни ҳисобга олганда, “Нефтчи”га қарши ҳам пухта ҳозирлик кўргандик. Бир сўз билан айтганда, натижа ўйинга мос тушди. Бош мураббийимиз ўйиндан олдин ҳимояга “ётиб” олмасликни, марказда кучимизни кўрсатиб иложи борича қарши ҳужумлардан фойдаланиш кераклигини тушунтирди. Дарвозабон ва ҳимоячилар ўз вазифасини яхши бажардилар. Лекин биз ҳужумчилар нимагадир оқсаб қоляпмиз. Қанот ярим ҳимоячиларимиз ўз вақтида бизни тўп билан таъминлаб туришса голлар урамиз деб умид қиламан.

- “Нефтчи” жамоасининг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
- “Нефтчи”нинг мана шундай ўйин кўрсатишини билардик. Уларнинг ҳужумлари хавфли. Шунга яраша имкони борича пас ўйнаб қийин вазиятлардан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Мезбонларнинг иккинчи бўлимдаги ўйини янада хавфли чиқди. Бу йилги таркиби янгиланиб кетгани учун аксарият ўйинчиларни яхши билмайман. Лекин вақти келиб бош мураббий ҳаммасини жой-жойига қўяди деб ўйлайман. Барибир кўпроқ маҳаллий йигитлардан фойдаланиш керак деб ҳисоблайман.

- Олтита ўйинда иккита гол чиндан ҳам кам. Ҳужумчи сифатида бу ҳол сизни ташвишлантиряптими?
- Раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар олдида ҳижолат чекиб юрибман. Чунки ҳалигача гол ура олганим йўқ, жамоамга фойда келтира олмаяпман. Тўғриси, бундан уялиб ҳам кетяпман. Лекин ҳар доим гол уришга ҳаракат қиляпман. Нима сабабдан бундай бўлаётганига ҳайрон қоляпман. Барибир ҳаммаси изига тушиб кетишига ишонаман.

- Аслида нима етишмаяпти сизга? Ёки “Машъал”га мослашиб кетишингиз қийин кечяптими?
- “Машъал”га барвақт қўшилганим учун барча ўйинчилар билан илиқ муносабатдаман. Қишки йиғин пайтида ўтказган ўйинларимизда голлар ураётгандим. Барибир чемпионат ўйинлари бошқача бўлади. Бунинг ўзига яраша футболчи учун босими бор. Кейинги ўйинда голларим ҳисобини албатта очаман.

- “Машъал” олти ўйиндан кейин олти очко жамғарди. Бу кўрсаткич жамоа учун ўртачами?
- “Машъал” ўзи учун ярашмаган ўринда деб ўйлайман. Биз учун тақвим ноқулай кўринишда бўлди. Негаки, ўз майдонимизда бирин-кетин “Пахтакор” билан “Бунёдкор”ни қабул қилдик. Мавсумга тайёргарлик жараёнида ўйинимиз яхши эди. Лекин стадионимиздаги майдоннинг аҳволи ёмон бўлганлиги сабабли ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз. Меҳмонда ҳар холда бизникидан нисбатан яхшироқ майдонларда ўйнаб очколарни қўлга киритяпмиз. Аммо олти ўйинда олти очко “Машъал” учун хос эмас.

- Ҳозичра ягона бўлиб турган ғалабани “Андижон” майдонида қўлга киритдинглар. Аммо Муборакда нимагадир муваффақият қозона олмаяпсизлар...
- Ҳозир айтганимдек, “Пахтакор” билан “Бунёдкор”га қарши ўйинларда қарши ҳужумларда ўйнаб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Бироқ майда хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. 3 май куни “Олмалиқ”ни қабул қиламиз. Ушбу учрашувгача майдонимизнинг сифати ҳам анча яхшиланиб қолади. Мухлисларимизга албатта ғалабани тақдим этишимиз керак. Мен бош мураббийимизга қойил қолдим. У ўз ишининг устаси. 

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика