Модрич: "Хорватия терма жамоаси ўзи хоҳлагандек ажойиб ўйин ўтказди"
15 июн 2023 13:46
Новости
Модрич: "Хорватия терма жамоаси ўзи хоҳлагандек ажойиб ўйин ўтказди"
Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич Миллатлар Лигаси ярим финалида Нидерландия устидан қозонилган ғалаба (4:2 қ.в.) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўзимиз хоҳлагандек ажойиб ўйин ўтказдик. Балки дастлабки 20 дақиқада ўйнолмагандирмиз, лекин кейин ўйинимиз кучайиб борди. Голдан кейин футболчиларимиз борларини беришди ва ўзларини жуда яхши кўрсатишди.
Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ачинарли, аммо қўшимча бўлимларда яна ўз характеримизни кўрсатдик", – деди Модрич.
Хорватия терма жамоаси Миллатлар Лигаси финалига чиқди ва унда Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди. Мағлуб бўлган жамоа учинчи ўрин учун баҳсда Нидерландия билан куч синашади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии