Модрич терма жамоада қоладими ёки йўқ? Футболчининг ўзи жавоб берди
18 дек 2022 00:03
Новости
Модрич терма жамоада қоладими ёки йўқ? Футболчининг ўзи жавоб берди
Ярим ҳимоячи Лука Модрич ЖЧ-2022да қўлга киритилган 3-ўриндан сўнг Хорватия терма жамоасидаги келажаги борасида гапирди.
"Биз олтин медални хоҳлагандик ва унга жуда яқин келдик. Ўйинимиз билан фахрлансак бўлади, уйга ғолиблардек қайтяпмиз.
Мен учун терма жамоада муваффақиятга эришиш жуда муҳим, бахтлиман. Жамоамиз сезиларли даражада ўсди ва энди бу ғалабалар 20 йилда содир бўладиган мўжиза эмас.
Терм ажамоамизнинг келажаги порлоқ. Баъзи футболчилар биринчи марта бундай йирик турнирда иштирок этишди ва тезда медалли бўлишди. Менга бу учун 12 йил керак бўлди, катта қийинчиликларга дуч келдим. Улар ушбу муваффақиятни қадрлашлари керак.
Миллатлар лигасида Хорватия терма жамоаси учун ўйнашда давом этаман. Кўрамиз, кейин нима бўлар экан" - дейди Модрич.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии