RU

Модрич: "Менинг орзум – "Реал"да қолиш. Умид қиламанки, шундай ҳам бўлади" Новости

Модрич: "Менинг орзум – "Реал"да қолиш. Умид қиламанки, шундай ҳам бўлади"

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эканлигини айтди.

"Ҳамма билади, менинг орзум – "Реал"да қолиш. Мен ишонаман ва шундай бўлишига умид қиламан. Қолган ҳаммаси – миш-мишлар ва тахминлар", – деди Модрич.

Модрич 2012 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

37 ёшли хорватияликнинг клуб билан келишуви 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика