RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:00Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  3 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  11 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  11 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

Модрич "лаънатланган" рақамни олдими? ФОТО Новости

Модрич "лаънатланган" рақамни олдими? ФОТО

Мадриднинг "Реал" клуби сафида янги мавсумда 10-рақам остида хорватиялик Лука Модрич ўйнайди.


Бунга қадар Модрич 19-рақамда ҳаракат қилиб келаёганди. Хамес Родригес Мюнхенга кетгач унинг рақами бўшаб қолганди. Охирги 20 йил ичида "Қироллик клуби" сафида 10-рақамли футболда ўйнаган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

1996 – 2000. Кларенс Зеедорф (Голландия)
Голландиялик 20 ёшли Зеедорф Мадридга келгани заҳоти Микаэль Лаудрупдан қолган рақамни олганди. Уч мавсум давомида Кларенс асосий футболчи эди, аммо жамоага Висенте Дель Боске келгач нимадир бўлдию унинг ўйини олдингидек чиқмади ва "Интер"нинг таклифини қабул қилиб Италияга кўчиб ўтганди.



2000 – 2005. Луиш Фигу (Португалия)
2000 йил ёзида Флорентино Перес "Галактикос" даврини бошлади ва ашаддий рақиб "Барселона"дан Луиш Фигуни сотиб олди. Португалиялик футболчининг севимли рақами (7) Рауль томонидан банд қилинган эди. Беш йил давомида 10-рақам остида ўйнаган Фигу икки бор Испания чемпиони бўлди ва ЕЧЛда зафар қучди.



2005 – 2008. Робиньо (Бразилия)
Фигудан кейин ушбу рақам бразилиялик Робиньога насиб қилди. Айнан шу пайтдан "10-рақам лаънати" бошланди...Яъни клубда ушбу рақамни олган футболчи бир мавсумдан сўнг умуман ўзгариб қолар ёки "Сантьяго Бернабеу"да 3 мавсумдан кўп қолишмасди. Робиньода айнан шундай бўлди ва "Сити"нинг таклифини қабул қилиб Буюк Британия сафарига отланганди.



2008 – 2009. Уэсли Снейдер (Голландия)
Уэсли Мадридга келганида бир мавсум 23-рақамда ўйнаганди. Аммо Робиньо кетгач
10-рақамни олишга қарор қилган. Бир йил олдинги ҳужумкор ярим ҳимоячи қаерга йўқолганини мухлислар умуман билишмасди. 2009 йил Перес клубга қайтгач Снейдерни "Интер"га стиб юборганди.



2009 – 2011. Лассана Диарра (Франция)
Клубнинг янги тарихидаги 10-рақамнинг энг ғалати соҳиби. Таянч ярим ҳимоячилар одатда бу рақамда ўйнашмайди. Лассана эса 6-рақамини 10-га алмаштирган, кейинроқ клубини ҳам Одил Аҳмедов ўйнаётган "Анжи"га алмаштирганди.



2011 – 2013. Месут Озил (Германия)
Озил Мадриддаги илк мавсумда 23-рақамда ўйнаган ва ажойиб натижалар кўрсатганди. Аммо 10-рақамни олгач юқоридаги футболчилар сингари ўзига ўхшамай қолганди. Якунда учинчи мавсумдан кейин Лондонга, мистер Венгернинг "Арсенали"га кўчиб ўтганди.



2014 – 2017. Хамес Родригес (Колумбия)
Озил кетгач бир мавсум давомида жамоадаги ҳеч қайси футболчи 10-рақамни олмаганди. 2014 йилдаги мундиалдан сўнг колумбиялик Хамес Родригес жамоага келган ва Перес унга ўша машҳур рақамли футболкани топширганди. У ҳам "Қироллик клуби"даги дебют мавсумида ҳақиқий етакчи бўла олганди холос. Қолган йилларда унинг майдонга тушиши камайиб бораверди. Яқинда раҳбарият уни Мюнхенга, Карло Анчелотти бошқараётган "Бавария"га икки йилга ижарага бериб юборди.



2017 - … Лука Модрич (Хорватия)
Охирги 20 йилда клубда 10-рақам фақат легионерларга топширилганига эътибор қилинг. Янги мавсумда ҳам ушбу рақамда легионер ўйнайди. Бунга қадар 19-рақам остида ҳаракат қилган Модрич 10-рақамда ўйнайди. Кўрамиз ушбу рақам "лаънати" Модричга таъсир қилармикин ёки юқоридагиларнинг бари тасодифмикин?


soccer.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика