Мочинов "Бунёдкор"да ишлайдими?
07 окт 2014 14:02
Новости
Мочинов "Бунёдкор"да ишлайдими?
Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов бундан буён фаолиятини "Бунёдкор"да футбол клубида давом эттиради.
Яқинда "Бунёдкор" мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Хусусан шу пайтгача Сергей Лушанга ёрдам бериб келган Ҳикмат Эргашев билан Александр Волков бундан кейин ўринбосарлар жамоасида иш олиб боришади. Яна бир мураббий Мурод Отажонов эса иккинчи лигада иштирок этаётган "Бунёдкор"да ишлайди.
Маълумки, Александр Мочинов учун "Бунёдкор" бегона эмас. У "Оқ-тепа"ни қабул қилиб олишидан олдин айнан шу клубнинг ўринбосарлар жамоасида ишлаган ва мамлакат чемпионлигига олиб келганди. Мочинов билан бирга ишлаб келган Анатолий Курлаев ҳам буёғига "Бунёдкор"да ишлар экан.

Комментарии