RU

Последние новости

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  3 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  6 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

"МЛСдан таклиф, "Ал Наср", 17-рақамни олиши ва "Пахтакор" ҳақида" - Достонбек Ҳамдамов билан интервью Новости

"МЛСдан таклиф, "Ал Наср", 17-рақамни олиши ва "Пахтакор" ҳақида" - Достонбек Ҳамдамов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов яқинда БААнинг "Ал Наср" клуби билан шартнома тузди.

15 январь куни ҳамюртимиз янги клуби сафидаги илк учрашувни ҳам ўтказишга улгурди. Биз Достонбек билан боғланиб бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Ал Наср"дан олинган илк таассуротлар қандай?

- Жамоага яқинда келиб қўшилдим. Дебют учрашувимни ҳам ўтказишга улгурдим. Таассуротлар ажойиб. Шароитлар ҳам аъло даражада экан. Жамоага мослашиш осон кечмоқда.

- Олдингизда яна қайси клуб ёки чемпионатлардан таклиф бор эди?

- Тўғри бир қатор вариантлар бор эди. Бироқ айнан қайси давлат ёки қайси клубдан таклифлар борлигидан хабарим йўқ эди. Трансферим билан шуғулланган акаларим бу маълумотларни менга айтишмади. "Ал Наср" билан шартнома туздим ва энди бу таклифларни эслашнинг ўрни эмас.

- Ўз вақтида Россиянинг "Анжи" клубида ўйнагансиз, ҳозир "Ал Наср"да фаолият олиб бораяпсиз. Бу жамоаларни таққосласак қандай фарқларни кўриш мумкин?

- Шароитларида, ўйин услубида, чемпионатда хуллас кўп жиҳатларда жуда катта фарқлар бор. Ҳар иккала клубнинг ҳам ўзига яраша қизиқ томонлари бор.



- "Пахтакор"даги ўзгаришларга қандай муносабатдасиз? Шота Арвеладзе, Жалолиддин Машарипов ва сиз жамоани тарк этдингиз...

- Ўйлашимча жуда катта ўзгариш содир бўлмади. Сабаби "Пахтакор"да етакчилар жуда кўп эди. Биз жамоавий ўйин ҳисобига ғалабаларга эришардик. Тўғри бош мураббий ўзгариши жамоага таъсир қилиши табиий, чунки у клубга янги муҳит, янги ўйин услуби олиб кирди. Лекин унинг ёрдамчиси Питер Хюистра Шота Арвеладзе билан бирга ишлади ва жамоа ҳақида жуда яхши тасаввурга эга. Ўйлайманки жамоа янада кучаяди.

- Клуб сизга қандай шароитлар яратиб берди?

- "Ал Наср" алоҳида уй берди, лекин машина ҳали бергани йўқ. Сабаби Дубай йўлларини ҳали яхши билмайман ва бу ернинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим керак.

- Клубда сиздан олдин ўнг қанотда ўйнаган легионер футболчи шартномаси тугаб жамоани тарк этди. Қизиғи унинг рақами 17 эди. Буни билармидингиз?

- "Ал Наср"га келишимдан олдин 17-рақам банд эканлигини билардим. Ўша футболчидан агар хафа бўлсанг бошқа рақамни оламан деб айтдим, аммо легионер футболчи 17-рақамни олишим мумкинлигини сабаби шартномаси тугаб жамоадан кетаётганини маълум қилди.

- Ўтган йил сўнггида сизга АҚШ клубларидан таклиф бўлди деган хабарлар чиққанди. Шу хабар ростмиди?

- Ҳа бу хабар рост эди. Менга қўнғироқ қилиб шундай вариант бор шу трансфер устида ишласак майлими деб сўрашди, рози бўлгандим. Якунда "Ал Наср" вариантини танладим.



- "Ал Наср" ва "Пахтакор"даги маошни таққосласак...

- Бу саволингизни очиқ қолдираман, бу сир бўлиб қолақолсин.

- Бош мураббий биринчи ўйиндан олдин сизга нималар дегани қизиқ.

- Мураббий менинг жисмоний ҳолатимдан хабардор эди. Декабрь ойи сўнггида мавсумни тугатганимни биларди. Шу боис мендан кўп нарса талаб қилгани йўқ. Бироқ ўзимда иштиёқ жуда кучли эди, балки шу учундир асосий таркибда туширди. Бош мураббий билан муносабатим ажойиб.

- "Пахтакор" ва унинг мухлисларига айтар гапингиз борми?

- "Пахтакор" раҳбариятига ҳам берилган имконият учун катта раҳмат айтаман. Жамоага ҳам омад тилайман, Осиё чемпионлар лигасида, Суперлига ва кубок баҳсларида ғолиб бўлишларини тилайман. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман, доим ўзбек футболи ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлашларига тилакдошман.

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика