RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

MLS футболчиси, Фигу ва хорижлик мураббий. Гватемала ёшлар терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

MLS футболчиси, Фигу ва хорижлик мураббий. Гватемала ёшлар терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Ўзбекистон U-20 термасининг бугунги рақиби ҳақида.

Ўзбекистон U-20 термасининг ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиби Гватемала бўлади. Биз сиз учун ушбу жамоа ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни тўпладик.


Таркиби ва асосий юлдузлари

Transfermarkt портали Гватемала терма жамоаси таркибини 1,8 миллион еврога баҳоламоқда. Турнирда фақат иккита жамоа ундан арзонроқ – Доминикан Республикаси (1,2) ва Фижи (1,6).



Энг аввало, легионерларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларнинг барчаси АҚШда ўйнайди: Ариан Ресинос ("Нью-Йорк Ред Булл" академияси), Нестор Кабрера (Ретгер университети жамоаси), Аллан Хуарес (Берклидаги Калифорния университети жамоаси) ва Аркимидес Ордоньес (MLS'нинг "Цинциннати" клуби). Кабрера ва Хуарес университет жамоаларида ўйнасалар ҳам, АҚШнинг топ клублари академияларидан ўтишган. Ордоньесга келсак, у MLS'да 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Ордоньес ва Гватемала чемпионатининг яна икки нафар футболчиси – Хонатан Франко ва Андерсон Гаитан мамлакатнинг асосий терма жамоасига чақирилди.

Гватемала терма жамоасида ўз Фигуси бор: бу чап ярим ҳимоячиси – Фигу Монтаньо. Унинг отаси афсонавий португалиялик шарафига бу исмни қўйган. Фигунинг отаси ҳозир ҳаёт эмас. Монтано Жаҳон чемпионатига чиқишни унга атади. 



Мураббийлар штаби

Гватемала U-20 терма жамоаси бош мураббийи мексикалик Рафаэль Лоредо ҳисобланади. 65 ёшли мутахассис аввал фақат Мексика ва Гватемала клубларида ишлаган. 2020 йилда у Гватемала ёшлар терма жамоасини бошқарган, 2021 йилда эса тўртта ўйинни мамлакат асосий жамоаси бошқарувида (вақтинчалик) ўтказган.


Лоредога гватемалалик Ригоберто Гомес ёрдам беради. Футболчи сифатида у бутун фаолиятини "Коммуникасьонес" клубида ўтказган, шунингдек, Гватемала терма жамоасида 16 та ўйинда иштирок этган.


Охирги натижалари

Гватемала терма жамоаси U-20 КОНКАКАФ Кубоги финалига чиқди ва у ерда Доминикан Республикасига ютқазди. Дарвоқе, Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик учрашувида уларни мағлуб этганди. Шу билан бирга, гватемалаликлар турнир давомида Канада (1/8 финалда) ва Мексикани (чорак финалда) мағлуб этишган, икки ғалаба ҳам пенальтилар сериясига кўра қўлга киритилган.

Мундиаль олдидан ўтказилган назорат учрашувларида Гватемала Янги Зеландия, Фижи ва Индонезиядан устун келди. Аммо гватемалаликлар гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида уч ой олдин мағлуб этилган янги зеландияликларга ўзлари мағлуб бўлишди. Иккинчи турда эса мезбон Аргентина Гватемалани 3:0 ҳисобида таслим қилди.



Мусобақадаги иштирок  

Гватемала учун бу Жаҳон чемпионати кетма-кет иккинчисидир. 2011 йилда гватемалаликлар Нигерия, Саудия Арабистони ва Хорватия билан бир гуруҳдан жой олган бўлса-да, плей-оффга чиқишга муваффақ бўлган. Ҳаммаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида хорватлар устидан қозонилган ғалаба туфайли, Гватемала учинчи ўринни олган ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича плей-оффга чиққан.

Гватемала 1/8 финалда учрашув бошида пенальти орқали дарвозасидан тўп олиб чиқиб, Португалияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда португалияликлар таркибида Мариу Руй, Седрик Соареш ва Данило Перейра каби футболчилар тўп тепган.

Балки Гватемала Ўзбекистон учун кучсиз рақибдек кўринар, лекин ҳеч ҳам унга паст назар билан қарамаслик керак. Ахир, жамоа КОНКАКАФ Кубогида Мексика ва Канадани мағлубиятга учратган.


Ўзбекистон – Гватемала баҳси бугун тунда, 02:00 да бошланади. Жамоамизга омад!


Николай Егоричев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика