RU

Последние новости

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  10 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

MLS-2019 якуни ҳақида Новости

MLS-2019 якуни ҳақида

Бугун, ушбу мусобақага бефарқ бўлмаган футбол ихлосмандлари эьтиборига чемпионат якунлари бўйича бир қатор қизиқарли рекордлар, натижалар ва рақамларни ҳавола қиламиз.

Мусобақа савияси ошди

Жорий мавсумда АҚШ маҳаллий лигасига бўлган қизиқиш бирмунча ортди. Бунга етарлича, сабаблар бор. Биринчидан, Европа яшил майдонларида юлдузи порлаган ва чиройли ўйинлари билан миллионлаб ишқибозларни қалбидан жой олган футболчиларнинг олиб келиниши иштирокчи жамоаларнинг савиясини оширди. Иккинчидан, аввалги йилларга нисбатан олиб қараганда бу сафарги мавсумда асосан "америкача футбол"ни жаҳон футболидан устун қўйувчи маҳаллий мухлислар жаҳон юлдузлари ўртасида бўладиган фантастик тўқнашувларга ташриф буюуришди ва фойдалинишга топширилганидан бери унча-мунча ўйинда деярли ярми ҳувиллаб қоладиган ареналарда аншлагларни юзага келтиришди. Учинчидан, деярли барча клубларда таркиб асосини легионерлар ташкил қилишди. Шунингдек, футболчилар тўлиб тошган стадионларда икки карра иштиёқ билан ҳаракат қилишди ва ҳар бир жамоа ўз мухлислари ҳаққи-ҳурмати барча баҳсларда фақат ғалабани кўзлаб майдонда мардонавор курашишди.


Лига регламенти

Мусобақага март ойида старт берилади ва октябрда якунланади. Яъни баҳор-куз тизимида ўтказилиб келинмоқда. АҚШ ва Канада жамоалари 12 тадан икки минтақага бўлинган ҳолда, ўзаро баҳс олиб боришади. Мавсум якунида ўз зонасида дастлабки олти ўринни эгаллаган иштирокчилар ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўл олишади ва асосий бош соврин учун курашни давом эттиришади. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаган ҳар иккала жамоага ҳам алоҳида кубок топширилади.

Чемпионат тарихи


АҚШ олий лигаси биринчи маротаба 1996 йилда ташкиллаштирилган. Ўшанда бош совринни таркибида Уэйн Руни ҳаракат қилаётган "Ди Си Юнайтед" қўлга киритган. Шундан сўнг, орада маълум сабабларга кўра уч йиллик танаффус юзага келган. Ҳозирда, XXI аср бошидан яъни 2000 йилдан бери мунтазам ўтказилиб келинаётган мусобақада энг кўп чемпион бўлган жамоа бу - яқиндагина Златан Ибрагимовичдек супер юлдузи билан хайрлашган "Лос-Анжелес Гэлакси". Ушбу клуб 2002, 2005, 2011, 2012 ва 2014 йилларда, беш марта шоҳсупага кўтарилган. Дастлабки совриндор жамоа - "Ди Си Юнайтед" мамлакатнинг тўрт карра чемпиони ҳиобланади. Жорий мавсумда бош совринга эга чиққан "Сиэтл Саундерс", "Спортинг Канзас Сити", "Сан-Хосе" ва "Хьюстон Динамо" жамоалари 2 мартадан чемпионликка эришишган. "Чикаго Файр", "Коламбус Крю", "Реал Солт-Лейк", "Колорадо Рэпидс", "Портленд Тимберс", "Торонто" ҳамда "Атланта" клублари биттадан бош совринга эга чиқишган.


Мавсумнинг энг яхшилари

Энг яхши тўпурар - Карлос Вела ("Лос-Анжелес") - 34 та гол;
Энг яхши плэймейкер - Майкл Барриос ("Даллас");
Энг яхши дарвозабон - Вито Манноне ("Миннесота").

Рамзий терма жамоа:
Дарвозабон
- Вито Манноне ("Миннесота"); ҳимоячилар - Уокер Циммерман ("Лос-Анжелес"), Майлз Робинсон ("Атланта"), Айк Опара ("Миннесота"); ярим ҳимоячилар - Алехандро Посуэло ("Торонто"), Макси Моралес ("Нью-Йорк Сити"), Эдуард Атуэста ("Лос-Анжелес"), Карлес Хиль ("Нью-Инглэнд"); ҳужумчилар - Хосеф Мартинес ("Атланта"), Карлос Вела ("Лос-Анжелес") ва Златан Ибрагимович ("Лос-Анжелес Гэлакси").


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика