RU

Последние новости

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  3 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Mixed Zone: Юито Сузуки: "Турнир тўпурари бўлиш ахамиятсиз ҳолат" Новости

Mixed Zone: Юито Сузуки: "Турнир тўпурари бўлиш ахамиятсиз ҳолат"

Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3 ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг Япония жамоаси етакчиси ва турнир тўпурарларидан бири Юито Сузуки (3та гол) билан суҳбатлашдик.

- Турнир борасида фикрларингиз ва келажакдаги режаларингиз ҳақида.

- Ҳозирда асосий мақсадим жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш. Бунинг учун ушбу мусобақа мен учун зўр имконият бўлди. Бу турнирдан фақат ижобий хотиралар қолди.

- Навбатдаги Осиё кубоги Олимпия ўйинларига йўлланма беради ва Сиз жамоадошларингиз билан бирга ўйинлар ўтказиб тажриба тўплаяпсиз. Бу ҳолат кейинги турнирга қандай таъсир қилади деб ўйлайсиз?

- Ҳозир бу биз учун муҳим эмас. Айни дамда футболчига ўз жамоасига қайтиб, индивидуал тартибда ўсиши муҳимроқ. Шу сабабли олдимга олимпия термалари эмас, балки, миллий жамоа етакчиларидан бири бўлишни мақсад қилиб қўйганман.

- Агар сиз турнир тўпурари деб тан олинсангиз ўзингизни қандай хис қиласиз?

- Мен учун турнир тўпурари бўлиш ахамиятсиз ҳолат. Энг муҳими - турнир давомида голларим билан жамоам ғалабаларига ҳисса қўшдим.

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика