RU

Последние новости

10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  8 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  10 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  163 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди" Новости

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Ҳусайин Норчаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукур ғалаба қозондик. Ватанимизга чиройли байрам бўлди, деб ўйлайман. Ишлашда давом этамиз. Олдинда Осиё ўйинлари бор. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Халқимизга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусайин Норчаев. 

- Эронга қарши учрашув олдидан ҳавотир бормиди?

- Бизда ҳавотир йўқ эди. Эронга қарши одатдагидек тайёргарлик кўрдик. 

- Жарима майдончаси ичида кўп вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга қийналдик. Бу ҳаяжон сабаб эдими ёки рақиб ҳимоячиларининг муносиб ҳаракати?

- Бу омад билан боғлиқ, деб ўйлайман. Катта футболчиларда ҳам бундай ҳолат бўлиб туради. Ҳаракат қилдим, ўхшамади. Хатоларим устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. 

- Олдинда Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мураббийлар сизни таркибга жалб қилиш масаласини қай тариқа ҳал қиляпти?

- Ҳозирда терма жамоа мураббийлари "Алания" мураббийлари билан гаплашишмоқда. Шундан кейин бирор нарса дейиш мумкин. 

- Бугун ҳакамларга кўп эътироз бўлди. Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Муҳими биз ютдик. Ҳакамларни биз муҳокама қилмаймиз. Уларни муҳокама қиладиганлар бор. Биз кўпроқ ўз ўйинимизни қилишимиз керак.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика