Mixed Zone: Даики Матсуока:"Жанубий Корея жуда кучли жамоа"
10 июн 2022 00:58
Новости
Mixed Zone: Даики Матсуока:"Жанубий Корея жуда кучли жамоа"
Бир неча соатлар олдин Япония U-23 ва Тожикистон U-23 ўртасидаги учрашув ўз якунига етди ва биз учрашув қаҳрамони олтинчи рақамли ўйинчи Даики Матсуока билан суҳбатлашдик.
-Ўйин ҳақида фикрингиз...
-Бугун қийин ўйин ўтказдик. Бугун кўрсатган ўйинимни Жанубий Кореяга қарши учрашувда ҳам кўрсатишга ҳаракат қиламан. Бугунги ўйин тарихга айланди. Энди бор эътиборимни кейинги учрашувга қаратаман.
-Саудия Арабистони, БАА ва Тожикистон. Қайси рақибга қарши ўйнаш қийинроқ бўлди?
-Ўйлашимча Саудия Арабистони. Чунки бу жамоа футболчилари жуда кучли ва тез экан.
-Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишингизга қанчалик кўзингиз етади?
-Жанубий Корея жуда кучли жамоа. Бу жамоада менинг клубдаги жамоадошим ўйнайди.
Учқун Азимов суҳбатлашди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии