Михаил Спиридинов "Шўртан"да кўрикда
27 июл 2013 09:30
Новости
Михаил Спиридинов "Шўртан"да кўрикда
Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси посбони Михаил Спиридинов иккинчи даврани олий лига жамоасида ўтказиши мумкин.
Сабаби 25 ёшли голкиперга Ғузорнинг "Шўртан" жамоасидан қизиқиш бўлмоқда. Шунинг учун дарвозабон яқинда ушбу жамоанинг йиғинига келиб қўшилган. Ва куни-кеча "Сўғдиёна" билан ўтган ўртоқлик ўйинида бир бўлим Шўртан дарвозасини қўриқлади.
Спиридинов (фотода) илгари "Сўғдиёна" таркибида ҳам олий лигада ўйнаган. Жорий мавсумда эса уни "НБУ-Осиё"нинг биринчи рақамли посбонига айланганини гувоҳи бўлдик. Сабаби Михаилга мураббийлар штаби биринчи босқичнинг кўп ўйинларида дарвозани ишониб топширди.
Хабарингиз бўлса керак, биринч даврадан кейин "Шўртан"ни литвалик посбон Павел Леус тарк этганди. Шундан сўнг асосий таркибда дарвозабонлардан биргина Александр Корнейчук қолганди. Мураббийлар штаби унга иккинчи даврада рақобат кўрата оладиган посбон олиш ниятида. Шу боис улар "НБУ-Осиё"дан Михаил Спиридинов ва "Пахтакор"дан Темур Жўраевни йиғинга таклиф этган. Улардан қай бири маъқул келса, иккинчи даврада Ғузор жамоасида ўйнаши мумкин.

Комментарии