RU

Последние новости

12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  0 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  2 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  8 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1

Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин Новости

Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин

Михаил Мудрикка допинг қоидаларини бузганлик айби қўйилди.

"Челси" ва Украина миллий терма жамоаси қанотчиси допинг тестидан ижобий натижа чиққани сабабли вақтинча футболдан четлаштирилди. Хабарларга кўра, Мудрикда ноябрь ойида миллий терма жамоа учун ўйиндан сўнг мелдоний моддаси аниқланган - ўшандан бери у майдонга чиқмаяпти.

"Биз Михаил Мудрикка Англия Футбол Ассоциациясининг Антидопинг регламентининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ допинг қоидаларини бузганлик, шу жумладан тақиқланган препарат мавжудлиги ёки ундан фойдаланганлик айби қўйилганлигини тасдиқлаймиз.

Иш кўриб чиқилиш жараёнида бўлгани сабабли, ҳозирча бошқа изоҳлар беришдан тийиламиз," - дея таъкидлади Англия Футбол Ассоциацияси вакили.

Ассоциацияси қоидаларига кўра, Мудрик 4 йилгача муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика