RU

Последние новости

16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  1 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  1 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2

Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат" Новости

Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" ёрдамчи мураббийи Михаил Еремчук матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин жуда қийин кечди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, осон бўлмади. Рақиб ҳам ғалаба қозонишни жуда хоҳлади. Иккала жамоага ҳам уч очко ниҳоятда зарур эди. Футболчиларимизга раҳмат, ғалаба қозониб навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Ва жадвалда бироз бўлсада ўз ҳолимизни яхшилаб олдик.

Бу ғалаба биринчи навбатда йигитларники, чунки улар характер кўрсата олишди. Бунинг учун футболчиларга катта раҳмат. Шу ўринда мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан.

- Асосий ҳимоячи Марко Колакович бугун майдонда кўринмади. Бу нима билан боғлиқ?

- У Кубок ўйинида жароҳат олди. Ҳозир тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Мураккаб график асосида майдонга тушяпмз, шу боис ҳар бир футболчи биз учун қадрли. Марконинг ҳам тезроқ соғайишини тилаб қоламиз.

- "Бухоро" гол ўтказиб юборгунча бирмунча пассив ҳаракат қилди. Голдан кейин эса "уйғонди".

- Буни кетма-кет ўйинлардаги толиқиш билан изоҳлаган дўлардим. Ўйинларга ҳозирлик кўриш учун кам вақтга эга бўляпмз. Футболчилар бугун борини бермаганида балки ғалаба ҳам бўлмасди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика