Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди
05 авг 2021 19:26
Новости
Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди
Германия терма жамоаси ва бир қатор Европа клублари шарафини ҳимоя қилган Михаэль Баллак оиласида оғир жудолик бўлди.
Хабарларга кўра, собиқ футболчининг фарзанди бу ҳаётдан кўз юмди. 18 ёшли Эмилио тунда квадроцикллар аварияси оқибатида вафот этди. Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси Португалияда Баллакка тегишли уй яқинида содир бўлди.
Баллак "Байер", "Бавария" ва "Челси" каби клубларда ўйнаган. 4 карра Германия чемпионига, 1 марта Англия чемпионати ғолибига айланган. Шунингдек, икки марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга мушарраф бўлган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии