RU

Последние новости

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Мисрлик “Месси” Новости

Мисрлик “Месси”

Салаҳ 41 ўйинда 36та гол урди. “Ливерпуль”нинг 125 йиллик тарихида бор йўғи 4та ўйинчи ундан кўра тез гол урган.

Салаҳ “Олтин бутса” учун кечаётган курашда етакчилардан бири ҳисобланади (28та гол). Бу борада у кўпчиликдан ва ҳаттоки, Мессидан (25та гол) олдинда. Муҳаммад Салаҳга қойил қолмай илож йўқ. У ҳар сафар ўйиндан кейин болаларга футболка совға қилади.

“Ливерпуль” ўтган йили ёзда “Байер” ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтни сотиб олмоқчи эди. Бироқ кейинроқ Салаҳга қизиқиб қолди. Аммо узоқ вақтгача “Рома” билан нарх борасида келишолмади. Ўзингизга маълум италияликлар молиявий томондан бироз оқсаётгандилар, инглизлар эса аксинча. “Қизиллар” ҳаттоки, “Спортинг”дан Желсон Мартиншни ҳам сотиб олмоқчи бўлишганди. Аммо июнь сўнгида Салаҳ учун 42 миллион евро тўлашга қарор қилишган.

Агар у клубда ўзини кўрсатиб, жамоа муваффақиятларга эришса, бу сумма яна 50 миллионгача кўтарилиши мумкин. “Ўйлашимча, унинг нархи янада қиммат бўлиши мумкин эди. Энди эса уни ёзда кимдир сотиб олмоқчи бўлса, трансферлар бўйича рекордни янгилашига тўғри келади”, — дейди “Рома” клубининг спорт директори Мончи.


“Ливерпуль” мухлислари Салаҳнинг келишини интиқлик билан кутишган эди. Ахир Рожерс мураббийлиги вақтидаёқ Салаҳ деярли сотиб олинганди, аммо кейин уни “Челси” илиб кетиб қолган. “Ливерпуль” бу сафар Италиядан “Мисрлик Месси”ни ҳарид қилди. Аммо даставвал бу хурсандчилик билан қабул қилингмаганди. Салаҳ ҳақида кўп салбий фикрлар билдиришган эди: яратиладиган имконкониятлардан унумли фойдалана олмайди, фақат чап оёқ билан ишлайди. “Қизиллар” унга жуда катта пул тўлашган. Бироқ мисрлик шунқор оз вақт ичида бунга лойиқ эканини исботлади. Чемпионат бошланганида тинимсиз голлар уриб, унга билдирилган ишончни оқлашга муваффақ бўлди.

Германиялик журналист Рафаэль Хенингштейн яқинда Майкл Эдвардс (“Ливерпуль”нинг спорт директори) Клоппни германиялик Брандтни эмас, Салаҳни сотиб олишга кўндира олгани айтган эди. Тўғри, Брандтнинг кучли иқтидорига ҳам, Клоппнинг ақлига ҳам шубҳа йўқ. Лекин Салаҳнинг 41 ўйинда 36та гол ургани — ажойиб кўрсаткич!


Клубдан ўта кучли ўйинчиларни талаб қилгандан кўра, Клопп бунинг ўрнига, Салаҳни АПЛнинг энг кучли футболчиси қилиш ниятида. Салаҳ бугунги натижаларида Юргеннинг ҳиссаси катта эканини таъкидлаб ўтди: “Мен бошқа жамоадаги ва бошқа мураббийлар билан ишлаш давридагидан фарқли ўлароқ, рақиб дарвозасига яқин зонада ҳаракат қиляпман”.
Назаримизда, Салаҳ майдоннинг қайси бурчагида хавфлироқ эканини топишди:

 
Салаҳ “Рома” таркибида қанотда ўйнаган, клубнинг марказий ҳужумчиси эса Жеко эди. Кўпчилик Салаҳ марказда ўйнай олиши билан қизиқиб ҳам кўрмаган эди. Лекин Клопп мавсум олдидан мисрлик учун янги позиция излаётгани ҳақида хабар берганди.
Салаҳ бу мавсумда гол уриш имкониятларидан фойдаланишда баъзан адашиши мумкин, аммо бундай вазиятлар жуда кам. Нима бўлганда ҳам у лигадаги энг хавфли ўйинчилардан бири ҳисобланади. Бир эслаб кўрадиган бўлсак, яқин тарихда фақат Луис Суарес “Ливерпуль”да ана шундай кучли ўйнаганди.  


Хави Грасия (“Уотфорд” бош мураббийи) Салаҳни Месси билан солиштиради. “Уларнинг ўйин услуби бир-биридан бироз фарқ қилгани билан, иккиси ҳам хавфли ҳужумчи ҳисобланади. Сиз ҳимояда ҳамма ишни тўғри қилишингиз мумкин, аммо бир лаҳзада мағлуб бўлиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу ерда сиз қанчалик жисмонан бақувват эканингиз ҳам, қандай режангиз борлиги-ю, ўйинга қадар қанчалик яхши тайёргарлик кўрганингиз ҳам муҳим эмас. Ана шундай футболчилар бир лаҳзадаёқ ҳамма нарсани ҳал қила олади”.

Бу кетишда Салаҳ барча турнирда 50та гол урса ҳам, ҳеч ким ҳайрон бўлмаса керак. Салаҳ майдонда тўп билан нима қилса ҳам, ҳаммаси осонликча ҳал бўлади. Бир сўз билан айтганда, унинг урган голлари ақлбовор қилмас даражада ажойиб!  

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика