RU

Последние новости

09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  30 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман” Новости

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқиб Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" таркибини кучайтиришга эътиборни қаратмоқда.

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига "Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуровни қўшиб олди. Куни кеча клуб билан расман шартнома имзолаган футболчи билан алоқага чиқиб бу борадаги фикрларини тингладик. 

- “Нефтчи”га ўтиши борасида

- Ўзингизга маълум, “Нефтчи” ҳам юртимиз футболида ўз ўрнига эга, совриндор жамоа ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда фарғоналикларнинг омадлари келмай,”Нефтчи” 3 мавсум давомида Про-лигада ўйнади. Хабарингиз бор, жамоа ўтган мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга  киритди ва бу йил кучлилар сафида ўйнайди. Жамоа бўлажак  мавсумда ўз олдига шонли тарихини тиклаш вазифасини қўйган. Қолаверса, “Нефтчи”ни бир пайтлар “Навбаҳор”да фаолият юритган Илҳом Мўминжонов бошқармоқда. Унинг қўл остида  “Навбаҳор”да 2 мавсум ўйнаганман.   Шу  боис, “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилиб, фарғоналиклар таркибига қўшилдим ҳамда янги мавсумда жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. 

- Фарғоналиклар билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- “Нефтчи” билан бир йиллик шартнома имзоладим.

- “Навбаҳор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир? Ахир, бу клубда 5 мавсум тўп тепдингиз...

- Албатта,  “Навбаҳор” вилоятимизнинг бош ва мен учун анча қадрли жамоа. Сўнгги 5 мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказдим. Шу боис, “Навбаҳор”ни тарк этиш мен учун осон бўлмади. Лекин жамоани тарк этишимга бир қатор омиллар сабаб  бўлди. Келинг, бу ҳақда тўхталмай қўяқолай. Фурсатдан фойдаланиб, “лочинлар” таркибида ўйнаган пайтимда мени қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор” клубининг барча ходимлари, раҳбариятдан тортиб, ишчиларигача, шунингдек, жамоанинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га ҳам омад ёр бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадига  эришишини тилаб қоламан.

- “Нефтчи”га ўтиш олдидан сизда қандайдир иккиланиш бўлмадими? 

- Таъкидлаганимдек, “Нефтчи” ўзбек футболида шонли тарихга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг янги мавсумдаги асосий мақсади, “Нефтчи”нинг олдинги мавқеси ҳамда шонли тарихини қайтариш. Айнан шу жиҳатлар фарғоналиклар сафига қўшилишимда муҳим роль ўйнади. 

- Айтингчи, бошқа жамоалар ҳам сизга таклиф билан чиқдими?

-Албатта, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо “Нефтчи” варианти ўзимга маъқул келганлиги боис, янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишга қарор қилдим. Мақсадим, жамоага ўз ниятини амалга оширишида ёрдам бериш.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика