RU

Последние новости

22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  10 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  9 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди” Новости

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди”

Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши бошланди. Тезда учта гол уришга эришдик. Захирадан тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмади. Голлар сонини кўпайтира олмадик. Иккинчи бўлимда шошилдик ва кўп хатога йўл қўйдик. Янада кўпроқ гол керак эди, лекин барибир натижадан қониқдим. Афғонистонга қарши баҳсда янада яхшироқ ўйнамоқчимиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- Дастлабки гол урилган вақтда бангладешлик футболчи майдонда ётганди. Бу ФИФА қоидаларига зид келмайдими?
- Биз доим ФИФА қоидаларига бўйсунамиз. Лекин кўрган бўлсангиз рақибимиз илк дақиқалардан ўйин вақтини чўзишга уринди. Бундан ташқари гол урилган вақтда футболчимиз уни ётганини кўргани йўқ. Акс ҳолда тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилган бўларди.

- Ўзбекистон илк турда ҳам ғалаба қозонмоқчи эдинглар. Аммо дуранг бўлди. Бу сизларга бугун янада жаҳл билан ўйнашга ундадими?
- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биринчи ўйинда ҳам футболчиларим ҳаракат қилишди. Аммо Гонконг яхши ҳимояланди, ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш доим оғир. Бугун ҳам Гонконг кўп вақтини ҳимояда ўтказди.

- Гонконг билан ўйинда ҳам бугун ҳам Рашидовнинг қаноти фаол бўлди. Бу сиз томондан берилган кўрсатмами?
- Тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Фарруҳ Сайфиев кўпроқ ҳужумчиларга ёрдам бериши керак эди. Шу боис Козак кўпроқ чапда ўйнади.

- Афғонистонга қарши ўйинда захирадагиларни синаб кўриш имкони борми. Сабаби мусобақа узоқ давом этади...
- "A" гуруҳида Жанубий Корея биринчи ўринда бормоқда. Шу боис гуруҳдан чиқиб мезбонларга қарши ўйнашни истамасдик. Шу боис биз биринчи ўринни олмоқчимиз. Аммо Афғонистонга қарши ўйинга қадар асосий таркиб футболчиларга дам берамиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика