RU

Последние новости

09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  1 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  5 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  17

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз"

Ўзбекистон - Баҳрайн (0:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фарруҳ Сайфиевни илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнатиб кўрдик. Баъзи вазиятларда учта ҳимоячи бўлиб ўйнадик. Менимча Сайфиев яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйинимиз ёмон чиққани йўқ, тўп назорати бизда бўлди. Лекин имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Ҳужум чизиғи мени хавотирга солмоқда", - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун Фарруҳ Сайфиевни чап қанот ҳимоясида синашдан мақсад кутилмаган жароҳат бўлиб қолса уларга тайёр туриш учунми?
- Буни анчадан бери ўйлаб юрган эдик. Мана бугун имконият бўлди ва Фарруҳни чап қанотда синаб кўрдим.

- Акбар Тўраевнинг майдонга тушгани учта ўйинда учта дарвозабонга имкон бериш учун қилиндими?
- Албатта, тўғри таъкидладингиз. Ўртоқлик ўйинларида барча посбонларимизни текшириб оламиз.

- Марказда ўйинимиз яхши чиқмоқда, лекин ҳужумда бундай деб бўлмайди...

- Мен ҳам шуни айтдимда. Якуний паллада биз яхши ҳаракат қила олмаяпмиз. Бундан ташқари об-ҳавонинг ҳам таъсири бўлгани турган гап.

- Бугун Баҳрайн ўз ўйинини кўрсата олмадими ёки биз бунга йўл қўймадикми?
- Ўртоқлик ўйини бўлгани учун ҳам бироз сустроқ ўйнашди. Бу руҳият билан боғлиқ. Бундай баҳсларда ҳеч ким 100 фоиз кучи билан ўйнамайди.

- Иккинчи бўлимда асосий ўйинчиларга дам берганингиз сабаби уларни БАА билан баҳсга асрашмиди?
- Асосий сабаби об-ҳавонинг иссиқлиги бўлди. Бундан ташқари БАА билан ўйиндан олдин қолган ўйинчиларга ҳам имкон беришни кўзлагандим.

- Бугун ҳакамларга биз томондан эътирозлар кўп бўлди. Элликка-эллик вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқарилди.
- Менимча терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда юқорироқ савиядаги ҳакамлар ишлаши керак. Оддий вазиятларда ҳам бизга қарши қарорлар қабул қилинди.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика