RU

Последние новости

07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  0 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  147 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  18 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  11 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  20

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди Новости

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов мамлакат футзал, ўсмирлар, U-19 ва U-20 ёшлар ҳамда миллий терма жамоа мураббийларини тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан амалдаги шартнома узайтирилди. Мутахассис 2014 йил давомида миллий терма жамоани Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 финал босқичи учрашувларига тайёрлайди.

Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар мураббийлари ҳам тасдиқланди. Жумладан, 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ишини давом эттиради.

Ҳар иккала мутахассис 2013 йил кузида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилги Осиё чемпионатлари финал босқич йўлланмасини қўлга киритган. Олимхўжаев ўз шогирдларини Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигига тайёрласа, Евстафеев Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўради.

2014 йилнинг январь ойида Уммонда ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионатида 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўл олади. Шунингдек, 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларига Ўзбекистон футзал терма жамоасини Баҳодир Аҳмедов тайёрлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика