RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда фақат ғалаба учун тушамиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда фақат ғалаба учун тушамиз"

Хитой - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Миржалол Қосимов иштирок этди.
Мағлубиятдан сўнг табиийки Қосимовнинг кайфияти йўқ эди. ОФК вакили дастлаб мураббийга тоза ўйин вақти 60 дақиқадан ошгани учун махсус соврин тақдим этди.

"Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик. Ютуқ бизни кейинги босқичга олиб чиқарди. Хитойни ғалаба билан табрикламоқчиман. Хитой жамоаси яхши ўйнади ва бизга иккита гол урди. Гол ўтказилган вазиятда оддий хатога йўл қўйдик. Кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Саудия Арабистони билан баҳсда ғалаба қозониб ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга умид қиламиз", - дейди Қосимов.

- Бугунги иссиқ ҳаво ва намлик футболчиларга таъсир қилдими?

- Албатта, бизга ҳам хитойликларга ҳам бу ҳолат таъсир қилгани табиий.

- Хитойни менсимаслик ҳолати бўлдими. Балки шу туфайли мағлуб бўлгандирсизлар?
- Йўқ. Бундай ҳолат юзага келмади. Хитой кучли рақиб ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

- Бугунги мағлубият Саудия Арабистонига қарши баҳсда сизларни анча қийин ҳолатга туширди.
- Тўғри сўнгги турга қадар барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Лекин 3-турда биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида мавсумни яхши ўтказган Суюнов, Муҳаммадиев, Искандеров ва Рашидов каби футболчилар асосий таркибда ўйнай олишадими?
- Албатта ҳозир таркибимизда бор бўлган барча ўйинчилар асосий таркибга тортади. Лекин КХДР билан баҳсда ғалаба қозонганимиз учун ғолиб таркибни алмаштирмасликка қарор қилдим. Санаб ўтилган футболчилар албатта бизнинг келажагимиз.

- Жепаровнинг эрта алмаштирилишига сабаб нима бўлди?
- Сабаби Сервер қанотда ҳаракат қилди. Қанот ўйинчилар анча кўп ҳаракат қилишади, шу боис чарчаб қолган Жепаровни алмаштирдим.

- Биринчи ўтказилган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғриси ҳимоячиларимиз йўқ жойдан рақибга гол совға қилишди. Доим охиригача курашиш лозим. Айниқса Осиё Кубогидек мусобақада. 

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика