RU

Последние новости

00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  2 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  2 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1

Миржалол Қосимов: "Осиё кубогига чиқишни чўзиш ниятимиз йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Осиё кубогига чиқишни чўзиш ниятимиз йўқ"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.
Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Учрашув икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Мен Гонконг термасини ҳурмат қиламан, аммо бу ерга биз ғалаба учун келдик. Ютуқ бизни Осиё Кубогига олиб чиқади. Шу сабабдан, ишни чўзиш ниятимиз йўқ. Жамоамиз яхши кайфиятда. Бунга Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳам таъсир ўтказди албатта. Эртанги ўйинимиздан сўнг кайфиятимиз янада чоғ бўлади деб умид қиламан" - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади Миржалол Қосимов

"Тошкентда Гонконг дарвозанисини ишғол қила олмагандик. Ўша ўйинда рақиб чуқур ҳимояга ётиб олганди.  Футболда эса, қарши  жамоанинг ҳужумини бузишдан осони йўқ. Аммо эртанги ўйинда Гонконгнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Гонконгни фақат ғалаба қониқтиради ва у ўз майдонида ўйнайди. Шу сабабдан Гонконг биз каби ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилади " - дея қўшимча қилиб ўтади.

"Бир сўз билан айтганда, эртанги ўйин Тошкентдаги учрашувдан кескин фарқ қилади" - дея сўзини якунлайди терма жамоамиз бош мураббийи. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика