RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Миржалол Қосимов: “Легионерларимиз билан муаммолар бўлишини олдиндан сезгандим” Новости

Миржалол Қосимов: “Легионерларимиз билан муаммолар бўлишини олдиндан сезгандим”

20 август куни Ўзбекистон терма жамоаси Бокуда Озарбайжон терма жамоаси билан беллашиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.
Маълумки, октбярь ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақага футболчиларимиз ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқдалар. Шу сабабли Миржалол Қосимов кўпроқ халқаро даражадаги ўртоқлик учрашувларига эътибор қаратмоқда. Бу орқали янги ва ёш футболчиларнинг бир-бирини яхшироқ тушуниши ва терма жамоа ўйинига мослашишини тезлаштириши кўзда тутилган. Терма жамоамиз олдида эса яна бир қатор ўрқтолик учрашувлари турибди. Асосан 22 ёшгача бўлган ўйинчилардан тузилган терма жамоамиз олдида жиддий вазифа турибди. Бундан 20 йил муқаддам Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон чемпионликни қўлга киритганди. Ўша пайтда ғолиблик руҳини ҳис қилган Миржалол Қосимов эса энди ҳозирги жамоамизга бошчилик қилмоқда ва бу сафарги Осиё ўйинларида мураббий сифатида қатнашиб яна бир бор ана шундай ғолиблик руҳини ҳис қилишни мақсад қилиб олган. Шуни инобатга олганда, олдимизда турган мусобақанинг аҳамияти юқори. Куни-кеча Осиё ўйинларининг гуруҳида қайси терма жамоалар билан куч синашишимиз ҳам маълум бўлди. Қуръа натижаларига кўра Афғонистон, Бангладеш ҳамда Гонконг терма жамоамиз билан бирга “B” гуруҳидан ўрин олишди.  Вакилларимиз Бокудан қайтиб келишгач бош мураббий билан боғландик.

- Миржалол Қўшоқович, Озарбайжон терма жамоасига қарши ўйиндан бош мураббий сифатида қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?
- Мураббий ҳар доим ҳам жамоасининг ўйинидан 100 фоиз қониқмайди. Алабтта қаердадир камчиликлар кўзга ташланади. Аммо ўртоқлик учрашуви мақомида бўлса-да, бу биз учун ниҳоятда керакли ўйин эди. Озарбайжон терма жамоаси бир неча йиллардан бери Европа чемпионатининг саралаш баҳсларида қатнашиб келяпти. Шу томонлама қараганда, уларда европача футбол сезилиб турибди. Озарбайжонлик футболчиларнинг техникаси жуда яхши. Бунинг устига жисмоний тарафдан ҳам намуна кўрсата олишади. Бу ҳолат бизга қарши учрашувда ҳам намоён бўлди. Барибир уларнинг ўйинида ҳозир айтганимдек, европача футбол нафаси билиниб турди.

- Учрашувдан олдин нималарни кўзлагандингиз ва нималарга эришдингиз?
- Биринчи навбатда ушбу учрашув орқали футболчиларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниб олишларини истагандик. Ҳамма ҳам халқаро учрашувларда тўп сурмаган. Масалан, бунга “Металлург” ҳужумчиси Шахзод Нурматовни мисол келтиришим мумкин. Шунингдек, ярим ҳимоячиларнинг ўз позицияларида қандай ўйнай олишини кўришим ҳам муҳим эди. Аммо улар бироз бошқача ўйин кўрсатишмоқда. Уч нафар ярим ҳимоячи марказда ўйнаяпти. Уларнинг ҳимояга ва ҳужумга қанчалик ёрдам бера олишлари каби хусусиятларини ҳам ўйин давомида кўриб олдик. Бу борада Озарбайжон терма жамоаси биз учун муносиб рақиб бўлди. Уларни сира ҳам кучсиз деб бўлмайди.

- Бу учрашув ҳар жиҳатдан биз учун фойдали бўлганлиги сезилиб турибди.
- Бўлмасамчи! Футболчилар халқаро даражадаги ўйинда қатнашишлари учун барибир бошқача руҳда тайёргарлик кўрадилар. Мана шундай ўйинларимиз кўпроқ бўлса, биз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу нарсани йигитларнинг ўзлари ҳам яхши ҳис қилишди.

- Иордания билан бўладиган учрашувнинг 3 сентябрдан 4 сентябрга кўчирилиши режаларингизга путур етказмайдими?
- Йўқ, таъсир кўрсатади деб ўйламайман. Нима бўлганда ҳам Иордания билан бўладиган учрашув биз учун керакли баҳс. Шунчаки уларда оз-моз муаммо бўлган шекилли ўйинни бир кун кейинга кўчиришни сўраб мурожаат қилишди. Бу ҳолат жиддий таъсир кўрсатмайди. 

- Умуман олганда, 4 ва 8 сентябр кунлари Иордания билан бирга Янги Зелландияга қарши ҳам ўйнаймиз. Озарбайжонга қарши учрашувдан хулоса чиқарган ҳолда бўлажак беллашувлардан нимани кутяпсиз?
- Мазкур учрашувларда ҳам Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган жамоамиз ҳаракат қилади. Янги Зелландия билан бўладиган беллашувда айрим легионерларимиз ҳам иштирок этишади деб ўйлайман. Иорданияга қарши ўйин бевосита биз учун тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

- Азиз Ҳайдаровни клуби терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни истамаяпти. Бу вазият бўйича қандай ечим топмоқчисиз?
- Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров сингари ёши каттароқ тажрибали ўйинчиларни ҳам терма жамоага қўшиб олишни олдиндан ўйлаб юргандим. Бироқ Осиё ўйинлари ФИФА кунига тўғри келмаслиги учун бу борада муаммоларга дуч келишимиз мумкинлигини ҳам аввалдан сезгандим. Лекин Азиз билан ҳам, Сервер билан ҳам гаплашганимда улар терма жамоага ёрдам бериш нияти борлигини ва бу борада хоҳишлари юқорилигини алоҳида айтишганди. Аммо биз ҳам уларнинг ҳолатини тўғри тушунишимиз керак. Ҳар холда Ҳайдаров ҳам, Жепаров ҳам ўз клубида етакчилар ҳисобланишади ва чемпионатида муҳим ўйинларда қанташишмоқда. Барибир легионерларимизни клублари узоқ муддатга қўйиб юбормаслигидан хавфсираётгандим. Шунга қарамасдан улар учун ҳаракат қилиб кўрдик. Аммо рад жавобини олдик.  

- Энди Осиё ўйинларига уч нафар ёши катта футболчилардан кимлар боришини аниқлаб олдингизми?
- Кўриб турибсиз, миллий чемпионатимиз баҳслари қизиган палласига кирди. Қолаверса, яна ўртоқлик учрашувларида ҳам қатнашамиз. Бу вақт давомида эса ҳар хил ҳолатлар бўлиши мумкин. Лекин ўзим учун айрим ўйинчиларни аниқлаб олдим. Бироқ олдинда ҳали вақтимиз борлиги сабабли бу борада шошилмаймиз. Негаки, кутилмаган ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Аммо бундай ўзгаришлар рўй бермаслигини хоҳлардим.

- Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон билан беллашамиз. Қуръадан нимани кутгандингиз? Барчаси сиз истагандек бўлдими?
- Қуръада олдиндан қайси жамоалар дуч келишини билиб бўлмайди. Аввало иштирок этадиган жамоаларнинг рухсатини олишди. Шундан кейин қуръа ташланди. Гуруҳ босқичидан ўйинларимизни кучайтириб боришимиз керак. Қанча юқорига кўтарилаверсак, шунча кучли жамоаларга дуч келамиз. Олдимизга олий мақсадни қўйганмиз. Шунинг учун гуруҳ босқичидаги баҳсларда ўйинимизни янада кучайтириб олмоқчимиз.

- Гуруҳимиздан нисбатан енгил рақибларнинг жой олганлиги футболчиларимизни бироз бўлса-да, бўшашиб қолишига сабаб бўлмасмикан? Бу эса ҳавотирга соладигандек таассурот уйғотмоқда.
- Биз албатта ўйинчиларимиз билан гаплашамиз. Лекин ишонаманки, бундай ҳолатларга дуч келмаймиз. Ҳар томонлама бўлгани каби йигитларни руҳан ҳам тайёрлаймиз. Кимдир бу жамоаларни пиёда юриб бўлса ҳам ютамиз деб ўйлаши мумкин. Лекин бу – футбол. Олдинлари айнан шундай вазиятларда кўп бор жазоланганмиз. Энди эса бу каби хатоларга йўл қўймаймиз. 

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика