RU

Последние новости

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  34 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Миржалол Қосимов: "Ҳали барчага имкон берамиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳали барчага имкон берамиз"

Ўзбекистон - Уммон (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Натижадан қониқмадик. Бугун мухлисларга қўшалоқ байрам тақдим этмоқчи эдик. Кўрдинглар биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади, иккинчи бўлимда ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишди ва бироз ҳужумкорлик ортди. Осиёда барча жамоалар кучайишмоқда. Осиё Кубоги-2015га қадар ҳали вақт бор, мусобақага қадар захирадаги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олишимиз керак. Мана шундай ўйинлар орқали биз ёшларни кўриб оламиз. Тўғри ўртоқлик учрашувларида ҳам натижа муҳим", - деб гап бошлади Қосимов.

"Бугун учта футболчимиз терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказишди. Ушбу қарор йигитларнинг ўзидан ҳам чиқди. Шу боис инсонийлик томонлама ҳам улар учун мана шу ўйинда имконият яратиб бердим. Бугун мағлуб бўлдик, лекин бу ўйинчиларга бироз бўлса ҳам байрам ташкил қилиб бердик".

"Ушбу ўйинларга чақирув олишмаган Жепаров, Кападзе, Гейнрих ва Ҳайдаров ҳали терма жамоада фаолиятларини давом эттиришади. Уларнинг фойдалари бизга кўп тегади".

"Темурхўжа Абдухолиқовнинг йиғинга таклиф олмаганининг сабаби? Бир вақтнинг ўзида барчани чақира олмайманку. Ҳали барчани синовдан ўтказамиз. Икки ўйинда ҳам ҳужумчилар гол ура олишмади, лекин фақат гол билан ўлчаш керак эмас."

"Қанотдан ошириладиган паслар ҳар доим ҳам гол билан тугамайди. Лекин агар йигитлар буни ўрганиб олишса жуда катта фойдаси тегади. Футболчиларнинг тўпни ноаниқ тепишлари, тезкор қарор чиқара олмасликлари билан боғлиқ".

"Уммонга қарши иккала ўйинда ҳам футболчиларнинг ўйини ёрқин чиқмаганини тан оламан. Буларнинг устида ишлашда давом этамиз", - дейди Қосимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика