RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов жаҳон чемпионати 2 саралаши ва Осиё Кубоги-2019 учун қуръа натижаси борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "H" гуруҳида Баҳрайн, Филлипин, КХДР ва Яманга қарши кураш олиб боради.

"Қуръадан кўнглим тўлди. Бизнинг гуруҳимизда куч жиҳатдан тенг жамоалар йиғилди ва биз қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишимиз мумкин. Мақсадимиз - биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун курашни давом эттириш. Биз гуруҳда етакчи ҳисобланамиз ва бу вазифани бажара оламиз.

Ҳар бир жамоа ҳақида алоҳида гапирадиган бўлсак, рақибларимиз борасида қуйидагиларни айтишим мумкин: 

Баҳрайн кучли ва бизга таниш жамоа. Бу терма жамоанинг имкониятларини, тахминан қандай услубда ўйнашини биламиз, чунки улар билан бир неча марта учрашув ўтказганмиз. КХДР терма жамоаси билан ҳам кураш олиб борган эдик. Уларга қарши ўйнаш осон эмас, аммо шимолийкореяликларни мағлуб эта олдик. Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки Филиппин билан бирор марта ўйнамаганмиз, Яман билан эса 90 йилларда бор-йўғи икки марта тўқнаш келганмиз" - дейди Миржалол Қосимов.

Узбекистон терма жамоаси саралшни меҳмонда КХДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошайди. Бу борада Қосимов қуйидагиларни таъкидлади:

"Биринчи учрашув доимо қийин бўлади. Аммо ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим. Жамоамиз жуда аҳил ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Биринчи ўйинда 3 очко олишга кучимиз етади" - дейди Қосимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика