RU

Последние новости

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Миржалол Қосимов билан МТЖ ва клуб ҳақида Новости

Миржалол Қосимов билан МТЖ ва клуб ҳақида

Бош жамоамиз 15 ва 19 ноябрь кунлари мос равишда Вьетнам ҳамда Гонконг термаларига қарши майдонга тушади.
"СА" билан ҳамкорликни йўлга қўйган Камолиддин Алимов Вьетнамга жўнаб кетиш олдидан Миржалол Қосимов билан бугунги кун мавзусида суҳбатлашди.

- Илк бор миллий жамоа йиғинига Воҳид Шодиев ва Шаҳзод Нурматовни таклиф этдингиз. Бу футболчиларни шахсан ўз кузатувларингиз асносида терма жамоага чақирдингизми ёки...?

- Бири «Бухоро»да, иккинчиси «Металлург»да бутун мавсум давомида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда интилувчан йигитлар. Нафақат мен, балки ёрдамчиларим ҳам бу футболчиларни кузатиб боришди. Терма жамоа эшиклари ҳеч қачон беркитилмаган. Мард майдонда синалади! Ўзини кўрсатган, бошқалардан ажралиб турган футболчи нима учун миллий жамоа либосини киймаслиги керак?! Аввал айтганимдек, терма жамоага янги «қон» олиб кириш лозим. Бу жараённи босқичма-босқич амалга ошириб борамиз. 

- Рақиб жамоалар лагеридан хабардор бўлиб турибсизларми?

- Албатта. Вьетнам билан Тошкентда ўйин ўтказгач, етарлича маълумотга эга бўлдик. Шу кунларда Ханой шаҳрида 24-26 даража иссиқ экан. Кунора ёмғир ёғяпти. Умуман олганда, футбол ўйнайдиган иқлим шароити. Фақат қўшни Филиппинга ёпирилган тўфон бироз хавотирга соляпти. Гонконг терма жамоасининг эса 3-турда ўз майдонида БААга қарши ўтказган ўйинини кўриб чиқдик. Сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган 2та гол туфайли йирик ҳисобда мағлубият­га учради. Бу ҳолат хотиржамликка берилиш учун хизмат қилмаслиги керак. Буни йигитларга қайта-қайта тушунтиряпмиз. Ўйлайманки, Вьетнам билан Тошкентда бўлиб ўтган ўйин уларга сабоқ бўлган. Ярим куч билан ютиш ҳақида умуман ўйламаслик лозим. Сафардаги ўйинларда нисбатан эркинроқ ўйнаганмиз. Мезбон жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида ҳаракат қилганидан кейин ҳужумкор ўйин намойиш этади. Табиийки, бундай ҳолатда бўш зоналар кўп бўлади.

- Саволни энди "Бунёдкор" легионерларига қаратсак - Александр Пишур ва Марко Блажич ўз ватанларига жўнаб кетишдими?

- Ҳа. Бу икки футболчимиз 21 ноябрь куни Тошкентга қайтишлари керак. Чунки 22 ноябрь куни жамоамиз аъзоси Лутфулла Тўраевнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. 28 ноябрда эса Артём Филипосян бўйдоқлик билан хайрлашади. Куёвтўралар Пишур ва Блажичсиз тўй ўтмайди, де­йишган.

- Ҳар икки легионер билан амалдаги шартнома шу йил ниҳоясига етади. «Бунёдкор»нинг чемпион бўлиши ва кубокни қўлга киритишида бу икки футболчи, айниқса, Пишурнинг хизматлари катта бўлди. Уларни Тошкент­да олиб қолиш юзасидан ҳаракатлар бошландими?

- Ҳали гаплашмадик. Лекин иккисининг ҳам фаолиятини ҳеч бўлмаганда яна бир мавсум «Бунёдкор»да давом эттириш истаги бор. Пишурни олиб қолсак, яхши бўларди.

- Матбуотда Лутфулла Тўраев ва Жасур Ҳасановнинг «Локомотив» клубига кўчиб ўтишлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин футболчиларнинг ўзлари бу мавзуда ҳали ҳеч нарса дейишмади. Бўлмаса, улар билан бугун ҳам гаплашдим. Бошқа томондан, «Локомотив» раҳбарияти Ҳасанов ва Тўраев трансферлари юзасидан давралар оралиғидаёқ бизга таклиф билан чиққанди. Аммо ўша пайт уларни қўйиб юбориш режамизга киритилмаганди. Декабрь ойида иккала футболчи билан тузилган шартнома якунланади ва улар кетишни исташса, эркин агент мақомида «темирйўлчилар» сафига бориб қўшилишлари мумкин.

- Бу билан асосий рақибнинг кучайи­шига бевосита ёрдам бериб юбормайсизларми?

- Футболда бу оддий ҳолат. Ҳаммасини тўғри қабул қилиш керак. Қолаверса, улар ёш бола эмаслар. Қандай қарорга келишни ўзлари ҳал қиладилар. Исталган спорт турида, айниқса, миллионлар ўйинида футболчини мажбурлаб ўйнатишдан фойда йўқ. Аксинча, бу фақат клуб зарарига ишлаши мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика