RU

Последние новости

20:04Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" (онлайн ҳисоб)  1 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:50Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  15 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  2 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  3 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  0 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  8 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  5 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  18 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12

Миржалол Қосимов: "БААга қарши ўйин принципиал аҳамиятга эга" Новости

Миржалол Қосимов: "БААга қарши ўйин принципиал аҳамиятга эга"

ОК-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашувидан олдин бугун иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ва Азиз Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Ҳаммангизни янги мавсум билан табриклайман. БАА кучли ва анча йиллардан бери шаклланиб келаётган жамоа. Икки жамоа олдига қўйган вазифани уддалаган бўлсада, бу ўйин принципиал аҳамиятга эга. БААдаги ўйинимиз ёмон чиқмаган эди, аммо... Мавсумдаги давтлабки ўйинимиз орқали Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарликни бошлаймиз. Мухлислар ҳам терма жамоамиз ўйинини кутяпти. Шунинг учун ҳам эртага яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- БАА биз учун ноқулай рақиб. Ўзингиздаги босимни енгиб ўта олдингизми?
- Биз гол уришимиз лозим бўлган пайтда, 2010 йилги ўйинда БАА вакили қарши ҳужумда гол уриб кетган эди. Бу вазиятни жуда яхши эслайман. Биз тўсиннини пойладик, Башар эса қарши ҳужумда Анвар Ғофуровни алдаб ўтиб гол урган. Мавсумнинг илк ўйини бўлаётганлиги учун босимни енгиб ўта олдик деб ўйлайман. Лекин истаймизми ёки йўқ, мавсум энди бошланаётганлигини инобатга олишимиз керак.

- Майдоннинг сифати ҳақида нима дейсиз?
- Бир пайтлар лойда ҳам ўйнаганмиз. Агар эртага БАА яхши майсада ўйнаб, биз ёмонда ўйнаганимизда баҳона қилсак бўларди. Аммо биз ҳам рақиб каби бир хил шароитдамиз. Майдон борасида кўп гапирдик. Президентимиз шарофати билан бунёд қилинган стадион ва шароитлардан унумли фойдаланишимиз керак. Аммо футболчи учун майдон катта аҳамият касб этади. Ўйинни чиройи майдон билан. Майдонимиз бунданда яхши бўлишини истардим.

- Эртага янги тактик услублардан фойдаланасизми, янгилик бўладими?
- Ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. майдонга тушадиган футболчилар ўйин сифатимизни ошира оладилар. Рақиб билан бир хил шароитда эмасмиз. Шунинг учун 60-70 дақиқаларга келиб устунлигимизни намойиш этишимиз мумкин.

- Яратилган имкониятларни якунига етказа олмаслик, касалликми?
- Мен ҳам яхши ҳужумчилар етишиб чиқишини истардим. Ҳар бир терма жамоанинг битта бўлса ҳам яхши ҳужумчиси бўлиши керак. Бу бизнинг муаммоимиз бўлиб қоляпти.

- Режангиздаги барча футболчилар етиб келишдими, бу сафар ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилмади?
- Кримец жароҳати туфайли кела олмади. Исмоиловни эса  Хитой клуби қўйиб юбормади. Бу борада ФИФАга хат ёздик. Бизни бундай менсимасликларига йўл қўя олмаймиз. Аввалига улар йиғин учун таклиф бермадингиз деб баҳона қилишди, кейин эса касалхонага ётқизиб уни суратини юборишди. ФИФА қонунига кўра футболчимиз 2 март куни Исмоиловни МТЖга қўйиб юбориши керак эди. Бу билан клуб ўзига муаммо ортириб олиши тайин. Баъзан клублар илтимос билан чиқишади. Аммо "Чанчун Ятай" клуби нотўғри йўлдан борди.

1 март учун ўртоқлик учрашувини ўтказишни режа қилаётган эдик. УЕФА қуръасини ҳам кутдик. Аммо якунда ҳеч қандай келишувга келмадик. Май, сентябрь ва октябрь ойига ўртоқлик учрашувларини ўтказшни режалаштиряпмиз. Майдаги ўйинни Тошкентда ўтказиш борасида иш олиб бориляпти.

- Нестеровнинг бугунги кундаги ҳолати қандай?
- Анча яхши. "Локомотив" сафида ҳам ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Эртага унинг ҳам майдонга тушиш имконияти бор.

- Миржалол Қосимов номи БААда машҳур ва биз сизни ҳурмат қиламиз. Эртага сиз ҳам ёшлардан фойдаланасизми?
- Аввало раҳмат. Мураббий учун ҳар бир ўйин муҳим. Эртага шу ниятда майдонга чиқамиз. Эришиб бўлинган мақсадимиз четга чиқади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика