RU

Последние новости

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  14 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  8 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди Новости

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди

Хабарингиз бор, 20 август куни терма жамоамиз Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бу ўйинга 23 нафар футболчи чақирилганди, лекин Миржалол Қосимов 20 нафар ўйинчи билан Бокуга жўнаб кетди. Таркибдан “Олмалиқ” футболчилари Азамат Исроилов билан Диёр Туропов, шунингдек “Нефтчи” дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тушиб қолишди.

Маълумки, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи охирларида Тошкентда тўққиз кунлик йиғин ўтказганди. Ўшанда олий лиганинг тўртта клубига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида “Олмалиқ” ҳимоячиси Азамат Исроилов яхши таассурот қолдирганди. Бироқ у Озарбойжонга кетмади. Бунинг сабабини эса терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов қуйидагича тушунтириб берди:

“Тўғри, олдинги ўйинларда Азамат Исроилов ўзини кўрсатганди, бироқ ўша йиғинимизда Даврон Ҳошимов иштирок этмаганди. Шу боис бу сафар “Пахтакор” ҳимоячисини синаб кўришга қарор қилдим. Осиё ўйинларигача ҳали вақт бор, шундай экан, ҳали ҳеч ким якуний рўйхатдан тушиб қолгани йўқ. Инчонга бориш учун ҳаммада имконият бор”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика