RU

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга савол йўлланг! Новости

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга савол йўлланг!

"Журналист минбари" лойиҳасининг илк сонидан кейин ўтказилган сўровномада Championat.asia кузатувчиларининг кўпчилик қисми кейинги гал Мирзаҳаким Тўхтамирзаевни таклиф қилишимизни сўраган эди.

Эртага, 29 июль куни Мирзаҳаким ака лойиҳамиз меҳмони бўладилар. Биз у киши билан Токио олимпиадаси, ўзбек футболи ва спорт журналистикаси ҳақида суҳбатлашишни режалаштирганмиз.

Сизда ҳам таниқли спорт шарҳловчиси, устоз журналистга савол бериш имкони бор. Ўзингизни қизиқтирган саволларни ёзиб қолдиринг. Биз уларни саралаб жонли эфирда тақдим қиламиз.

Қуйида "Журналист минбари" лойиҳасининг 1-сонини (Аброр Имомхўжаев иштирокида) томоша қилишингиз мумкин↓↓↓


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика