RU

Последние новости

17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  0 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  3 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  14 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  25 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4

Миробод тумани ҳокимига раҳмат! Новости

Миробод тумани ҳокимига раҳмат!

Қаерда, нима борлигини билиш мақсадида Тошкентни барча туманларини айланиб чиқишни бошладим.

Спорт бошқармаси томонидан Баҳодир Баҳромов, ассоциациясидан Бахтиёр Ибрагимов мен билан. Кеча кун давомида, Чилонзор, Уч-Тепа, Сергели ва Миробод туманларидаги барча, 7та БЎСМ ва ИБЎСМда бўлдик.


Мен бир нарсага тан берганим, Миробод туманида сўнгги 2 йилда қилинган ишлар. Шунчаки гап йўқ. Битта сунъий майдон 75х105 (ИБЎСМ учун), битта 20х40 кичкина сунъий майдон (БЎСМ 2) учун, битта табиий майдон 35х60 (БЎСМ 1). Яна битта маҳаллага спорт комплекси. 2017 йил ИБЎСМда битта мусобақа ўтказгандик. У ерга етиб олишни ўзи бир азоб эди. Ҳозир йўллар теп-текис (кўп жойлари). Президентни келишини кутиб ўтирмайдиган ҳоким.


Спорт бошқармалари ичида фақатгина Миробод тумани вакилининг ўз офиси ва иш жойи бор. Бизда муаммо шундаки, ҳокимлар истаса ҳамма нарса бўлади, истамаса йўқ. Бугунги ҳолатда, Миробод туман чемпионатини ўтказиш мумкин.



Миробод тумани спорти, ҳар томонлама Тошкентнинг бошқа туманларига яққол намуна. Ҳокимлик сайтидан олган маълумотларимга кўра, Пўлатов Шуҳрат 1978 йилда таваллуд топган, 2017 йил туман ҳокими этиб тайинланган. Умид қиламан, бу ҳокимнинг иши бардавом бўлади ва Тошкентнинг бошқа туманларининг БЎСМларини ҳам мана шундай ҳолатга олиб келамиз.


Бугун яна 4та туманни айландик. Эртангига 3та туман қолди. Насиб, яна 10 кун ичида давлат раҳбарлари учун Тошкент футболининг янги лойиҳасини тақдим этамиз.


Фото: Миробод туман спорт бошқармаси. Шуҳрат Пўлатов яқиндагина таваллуд айёмини нишонлаган Аксана Чусовитинага совға топширмоқда.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика