Мирко Еличич "Локомотив"га қайтди
08 авг 2022 16:42
Новости
Мирко Еличич "Локомотив"га қайтди
Бир неча йиллар давомида "Локомотив"да ишлаган австралиялик мутахассис Мирко Еличич клубга қайтди.
"2016-2019 йиллар мобайнида клубимизда фаолият олиб бориб, кетма-кет чемпионлик ва совринларнинг қўлга киритилишида Мирко Еличичнинг хизмати беқиёс бўлганди.
Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Локомотив" футбол клуби иккинчи даврадан эътиборан Мирко Еличични жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида қайтганини маълум қилади.
Шу ўринда Миркога омад ва зафарлар, жамоамиз билан кўплаб ғалабалар тилаб қоламиз.
"Локомотив"га қайтиш муборак, Мирко!", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии