RU

Последние новости

23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  3 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5

Миржамол Қосимов: "Отам футболда мен учун бош мураббийга айланадилар" Новости

Миржамол Қосимов: "Отам футболда мен учун бош мураббийга айланадилар"

Ўзбек футболи афсоналаридан бири бўлган Миржалол Қосимов айни пайтда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

Унинг кичик ўғли Миржамол ҳозирги кунда "Бунёдкор" клубида ўйнамоқда. Ўз вақтида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган ярим ҳимоячи билан кўплаб мавзуларда суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Футболга қандай қилиб кириб келганингиз барчамизга қизиқ...

- Ёшлигимда дастлаб чиниқиш учун карате спорт турига қатнашганман. Кейинроқ футболга қизиқишим кучайди. 7 ёшимда дадам ўзларининг биринчи устозлари Юрий Госпадарчукка олиб борганлар. "Чиғатой" спорт мактабида 2-3 йил таҳсил олдим. Кейин "Пахтакор" академиясига кўчиб ўтгандим. У ерда Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида машғулотлар ўтказдим. Сўнгра бу мураббий "Бунёдкор" академиясига кетгани учун айнан у мени ўз жамоасига чақиргандилар. Шу тариқа "қалдирғочлар" сафига қўшилганман. Сизни тушунадиган мураббий бўлса

- Демак бу ўтишга Миржалол Қосимовнинг "қўли" бўлмаган?

- (Кулади) йўқ-йўқ. Кўпчилик отам мураббий бўлгани боис шундай ўйлаши мумкин. Аммо ёшлигимдан ҳозиргача отам футболда менга ҳеч қандай ёрдам бермаган. Барчасига ўз кучим билан эришаяпман.

- Киевнинг "Динамо" клуби машғулотларида иштирок этгансиз. Нима учун бу клубга ўтмагансиз?

- 2015 йил ёзида Янги Зеландияда Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганимиздан сўнг Киев клубидан 10 кунлик кўрикдан ўтиш учун чақирув қоғози келганини айтишди. Уйдагилар билан маслаҳатлашгач Киевга боришга қарор қилдим. У ерга бориб фақат машғулотларда иштирок этдим, ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмадим. Қишда клуб мени яна кўрикдан ўтиш чақирди. Аммо билсангиз ўша пайтда Украинада нотинчлик ҳукм сураётганди. Нотинчлик бўлаётган жойда спорт қандай ривожланади деб ўйладим ва иккинчи йиғинга бормадим.


- Сергей Лушан бу мавсум икки-уч марта майдонга туширганди. Миржалол Қосимов келгач сиз асосий таркиб ўйинчисига айландингиз. Лушан сиздаги маҳоратни кўра олмаганмиди?
- Сергей Иванович академияда ўйнаб юрганимдаёқ менга мураббийлик қилганлар. Ҳар бир мураббийнинг футболга қараши бўлади. Маслан, Хамес Родригес Анчелотти даврида "Реал"нинг асосий футболчиси эди, Зидан келгач Хамес захирага ўтирди. Ўзимни Хамес билан таққосламоқчи эмасман. Шунчаки Европадаги вазиятни айтаяпман. Демак Зиданнинг футболга қараши бошқачароқ, бу Хамес ёмон ўйинчи ёки Анчелотти ёмон мураббий дегани эмас. Лушан мени кам майдонга туширганида ундан хафа бўлмаганман ёки жаҳлим чиқмаган. Аксинча ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилганман.

- 2011 йил Қаршида 1995 йилда туғилган футболчилар иштирокида мусобақа бўлиб ўтганди. Сиз худди отангиз каби ўйинлар намойиш этиб мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлгандингиз. Ўшанда кўпчилик Миржамол Қосимов порлаб чиқади деб тахмин қилганди.  Аммо мана орадан шунча йил ўтди... Биламизки орада жароҳат ҳам олдингиз. Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов каби футболчилардек эрта порлай олмаганингизга жароҳат сабабми ёки юқорида айтганингиздек мураббийларнинг қарашими?

-  Ўша мусобақани мен ҳам жуда яхши эслайман. Аммо Қаршидан кейин жароҳат олдим. Ёш футболчиларда жароҳат қийин кечади. Ўша йил қишки йиғинларда қатнаша олмадим. Анчагина шуғулланмагандан сўнг яна ўйинга қўшилиб кетиш анчагина оғир бўлди. Ҳар бир футболчининг порлаб чиқадиган ўз даври бўлади, кимдир вақтлироқ, кимдир кечқроқ. Энг асосийси ўз олдингизга қўйган мақсадга етиб боришдир.

- Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовнинг ўғли сифатида футбол ўйнаш қанчалик оғир? Бу сизга ортиқча босим ўтказмайдими?

- Ҳамма жойда мени отам билан таққослайверишади. Босим бўлади, бу нарса йўқ дея олмайман. Буни енгиб ўтиш учун икки баравар кўпроқ меҳнат қилиш керак. Ёшлигимдан бунга тайёр бўлганман.

- Миржалол Қосимов уйда қандай, футболда қандай?

- Уйда отам, қаттиққўл, ҳаётий маслаҳатлар берадилар. Барча оталар каби ота. Аммо "Бунёдкор" базасига кириб келишим билан мен учун мураббийга айланадилар, мен ҳам улар учун оддий футболчи бўламан. Футболчилар қатори мен ҳам уларга "бош мураббий" деб мурожаат қиламан.  Бундан хайрон қолиш керак эмас.


- Миржалол Қосимов келгач "Бунёдкор"да нима ўзгарди?
- Биринчи кундаёқ ҳар бир футболчи билан шахсан, яккама-якка гаплашиб чиқдилар. Ҳар бир ўйинчига сизлар энди ёш бола эмассизлар, 15-16 ёш булар ёш, сизлар эса 22-23 ёшсизлар. Йигитларнинг руҳиятини кўтардилар. Жамоага ғалабага ишончни олиб келдилар деб ўйлайман.

- Акангиз, Миркамол Қосимов ҳам футболга қатнашганлар. Нима учун футболчи бўлмаганлар?

- Тўғри акам ҳам футболчи бўлган. "Оқ-тепа" сафида ўйнаганлар. Аммо дастлаб оёқларидан жароҳат олганлар. Кейинроқ елкалари шикастланган. Шу боис бутсаларини эрта михга илишга қарор қилганлар. "Қурувчи"нинг ўрибосарлари сафида қисқа муддат ўйнаб кейин мураббийликка ўқишни бошлаганлар. Аслида акам ёшликдан келажакда футбол мураббийи бўламан дер эдилар. Айни пайтда "Бунёдкор" академиясида ёш футболчилар билан ишлаяптилар.

- Танқидга қандай муносабатда бўласиз?

- Ҳар бир инсоннинг фикри бўлади. Ҳамма ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Кўпчилик "дадасининг ўғли" дейди. Балки бу менга ёрдам бераётгандир. Сабаби шуларга жавоб бериш учун бошқалардан кўра кўпроқ меҳнат қиламан ва бу менга фойда келтирмоқда.

- "Бунёдкор" бу мавсумни нечинчи ўринда тугатиши мумкин?

- Ҳар бир нарсанинг иложиси бор. Тўғри биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Аммо айни пайтда жамоамиз ажойиб формада. Мавсум охиригача ўйинларда ғалаба қозонсак юқори поғоналарни эгаллашимиз мумкин.

- "Динамо" билан ўйинда бурчак тўпидан сўнг гол урдингиз. Миржалол Қосимов мураббий сифатида сизга нимадир дедиларми?

- Ҳеч нима демадилар (кулади).


- Ўша вазиятда тўп узатдингизми ёки айнан зарба бердингизми?
- Бундай ҳолатда тўпни дарвоза ёнига бурама тарзда етказиб беришим керак эди. Бу машғулотларда кўп бор синалган ва ишланган усул. Машғулотларда ва ўйинларда бурчакдан кўп гол урганман. Масалан, бир неча йил олдин "Бунёдкор" сафида 1995 йилда туғилган футболчилар иштирокида Қозоғистонда ўтган мусобақада ва ёшлар лигаси доирасида "Шўртан" билан баҳсда бурчакдан гол ургандим. Олий лигада ҳам бунга эришганим ўзига хос натижа деб биламан.

- Миржамол Қосимов қачон турмуш қурмоқчи?

- (кулади) Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Жамоадошларим ҳам фақат шу саволни беришади. Худо хоҳласа кейинги йил бўлса керак.

- Ўзбекистонда Миржалол Қосимовдан ташқари кимни энг кучли мураббий деб ҳисоблайсиз?

- Рўзиқул Бердиев. Ўз вақтида "Насаф" сафида етакчи бўлганлар. Бир неча йиллардан буён "Насаф"ни бир маъромда ушлаб турибдилар. Жамоанинг ўйинида мазмун бор. Бу клубни профессионал деб ҳисоблайман.

- Дадангизнинг хайрлашув учрашувида сиз ҳам майдонга тушгансиз. Сизда қандай хотиралар қолган?

- Ўйинни жуда яхши эслайман. Ўзгача хотиралар қолган. Дарвозага зарба ҳам бергандим, аммо тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига текканди. Собиқ МҲСК стадиони тўлиб-тошганди. Майдонда Европа ва Осиё юлдузлари ҳаракат қилаётганди. Мен ҳам ўшанда ёш бўлсам ҳам футболга қатнашиб юрардим, шу боис худди расмий ўйинга тушаётгандек ҳиссиётлар бошимдан ўтган.

- Ҳеч дадангиз ўзларининг ўйинларидаги ҳаракатларини сизга намуна сифатида кўрсатганларми?

- Ўзларининг ўйинларини эмаску, лекин бирга Европанинг футбол ўйинларини кўриб ўтирсак бир-иккита вазиятлар бўлиб қолса, айнан мен ўйнайдиган жойда, отам менга керакли маслаҳалар беришлари мумкин.

- Сиз учун дадангизнинг қайси гол энг чиройлиси?

- Кўп голларни жарима тўпидан урганлар. 2004 йил Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ироқ билан баҳсда ўз нуқталаридан чиройли тўп киритгандилар. Ўша ўйинни кўриб ўтиргандим. Жуда яхши эслайман.


- Миржалол Қосимов футбол ўйнаган пайтда жарима тўпига эга бўлсак мухлислар худди гол бўлганидек хурсанд бўлишарди. Жарима тўпидан гол уриш ҳислати дадангизда бу туғмами ёки машғулотлар самарасида эришилганми?  
- Буни ортида катта меҳнат турибди. Нега десангиз ёши катта қўшнилар билан гаплашиб турганимизда улар дадам ёшликларида ёнимиздаги мактабнинг футбол майдонида 200-300та жарима тўпи темасдан уйга кирмаган эканлар.

- Футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлардингиз?

- (узоқ ўйланиб) Буни хатто ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Катта теннисга қизиқаман. Ҳаётим спорт билан чамбарчас боғлиқ. 5 ёшимдан спортни ичидаман. Бўш вақтимда теннис ўйнаб тураман.

- Онангиз футболчининг турмуш ўртоғи ҳисобланадилар. Улар футболчининг ҳаётини жуда яхши биладилар: жароҳатлар, узоқ сафарлар, йиғинлар... Ёшликда мен ҳам футболчи бўламан деганингизда қарши бўлмаганларми?

- Албатта, кичкиналигимда онам билан яхшилаб суҳбатлашиб олганмиз. Сиз айтгандек жароҳатлар футболнинг бир қисми холос, парвозлар, ўйинлар ва бундан ташқари Миржалол Қосимовнинг ўғли эканлигимни айтганлар. Барча одамлар сени даданг билан таққослайди деб айтгандилар. Шуларга тайёр бўлсанг футболчи бўлавер дегандилар. Ўзимдаги кучли қизиқиш ва мана шу қийинчиликларга рози бўлганим учун ҳам футболчи бўлишга қарор қилганман. Бундан ҳеч қачон афсусланмайман.


ВИДЕО. Миржамол Қосимовнинг дилидаги гаплар... (тўлиқ интервью)


Шаҳбоз Беғамов ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика