RU

Последние новости

20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  0 20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  63 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4

Миржамол Қосимов: "Олмалиқ"да кўрикдан ўтаяпман" Новости

Миржамол Қосимов: "Олмалиқ"да кўрикдан ўтаяпман"

"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов бугун "Олмалиқ" сафида "Шўртан"га қарши майдонга тушди.

Ўйин якунлангач Миржамолга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Янги мавсумга тайёргарлик қизғин кетяпти, шунинг учун ҳар икки уч кунда ўртоқлик ўйинлари ўтказиляпти. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушдик, жуда қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди деб ўйлайман. Баҳс асосан майдон марказида кечди, ҳар икки жамоа ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўряпти. Жамоаларга келадиган бўлсак икки томон ҳам янги футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда шу жумладан ҳозирча мен ҳам кўрикдаман. 



- Тайёргарликда нималарга кўпроқ эътибор қаратяпсизлар?
- Тайёргарлик жараёни яхши кетяпти, ўзингиз билсангиз керак ҳар бир жамоа қишки йиғинларда асосан жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратади. Чунки футболчиларни аввалги спорт формасини тиклаш керак. Замонавий футболда биринчи ўринда жисмоний ҳолат туради. Бизда ҳам худди шундай жараён кетяпти, аввалги спорт формамизни секин – аста тиклаяпмиз. Машғулотларда техникавий ва тактикага ҳам эътибор қаратяпмиз.

- “Олмалиқ” жамоаси билан келишувга эришдингизми?
- Ҳозирча машғулотларда қатнашяпман, ҳозирча ҳеч қандай келишув бўлгани йўқ. Яқин орада барчаси маълум бўлади.
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика