RU

Последние новости

12:52ПРЕВЬЮ. Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими?  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  31 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида Новости

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг "Волга" клубига қарши кечган баҳсда олмалиқликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, бундай ўйинларда натижа охирги даражали ҳисобланади. Мураббийлар жамоанинг ҳолати, хато ва камчиликларни кўриб олишга ҳаракат қилишади. Янги футболчилар синовдан ўтказилади. АГМК устози Миржалол Қосимов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди. 

"Бу йиғинларда натижага эътибор бериш керак эмас. Жисмонан тайёргарлик яхши даражага чиқиши муҳим. Эрталаб ҳам машғулот бўлди. Чарчоқ аломатида футболчиларнинг ҳаракатини текшириб олиш, қолаверса, жамоага қўшилган янги футболчиларни бир-бири билан тушуниб олиши каби жараёнлардан ўтишимиз лозим. Мақсадимиз – чемпионат баҳсларига жисмонан тайёр ҳолда етиб бориш", – дея гап бошлади Миржалол Қосимов.



- Жамоага таклиф қилинган легионерларнинг қайси ҳислатлари маъқул келди? Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...

- Ҳимояни кучайтиришимиз керак. Анзур Исмоилов ва Сардор Раҳмонов бор. Олдинда Суперлига, Кубок ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этамиз. Чемпионат узоқ, ҳар бир позицияга 2 тадан футболчи бўлиши керак. Шунинг учун ҳам тунислик футболчини таклиф қилдик, грузиялик қанот ярим ҳимоячини олдик. Улар биринчи маротаба майдонга тушишди. Вақт кўрсатади, бу ўйин билан хулоса қилиб бўлмайди. Иложи борича жамоани жисмонан тайёрлаяпмиз. 

- Йиғин давомида яна янги номлар келиши мумкинми?

- Яна битта жойимиз бор. Вақтимиз кўп қолмади. 15 февралда трансфер ойнаси ёпилади. Бир нечта ўйинлар ўтказамиз, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. 



- Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар босқичма-босқич кучайиб борадими?

- Қозоғистон, "Металлист", Молдова жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Шу ўйинлар орқали тайёргарлик кўрамиз. 

- Шаҳбоз Беғамовнинг кетиши жамоани яъни коллективни кучсизлантирдими? 

- Ҳаёт шундай. Ўзининг қарори, биз кетказмадик. Хайрлашди, ёмон тарафи йўқ. Биздан яхшироқ жой бўлса, ўйинчиларни ҳам ушлаб ўтирмаймиз. 

- Жамоа ўйинларни "Жар" стадионида ўтказадими?

- Мақсадимиз – АГМК майдони чими, прожекторларини янгилаш. Раҳбаримиз катта ёрдам беряпти, эътибор қаратмоқда. Уларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келган одамлар чиройли ўйин кўришни, ишдан ташқари ҳордиқ чиқаришни истайди. Майдоннинг сифати яхши бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Раҳбаримиз шунча ишлари бўлса ҳам футболга эътиборсиз эмаслар. 

- Виталий Денисовнинг келиши рақобатни оширдими?

- Ўтган йили ҳам айтгандим. Кимлигидан қатъи назар, ёшми ёки тажрибалими, рақобат бўлиши лозим. Тайёргарлик, машғулотларга бошқача ёндашади. Ўсишга эришади, нафақат ўзига, балки жамоага катта фойда келтиради. Рақобат бўлмаса қийин. Чунки ўтган йили Шоҳруҳ Гадоевни Акрам Комиловнинг позициясида ўйнатгандим. Жароҳатлар, карточкалар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши тарафдориман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика